Ҳуқуқ
13.08.2025
1 141

Иш берувчи томонидан сизга ишлаган даврингиз учун иш ҳақи ва бошқа тўловлар ноқонуний равишда тўланмай келаётган бўлса, сиз ушбу тўловларни суд орқали ундириб олишингиз мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 244-моддасида, меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш соҳасидаги асосий кафолатлар назарда тутилган. Ушбу кафолатлардан бири сифатида, иш берувчининг ўз молиявий аҳволидан қатъи назар, қонунчиликда, меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда, меҳнат шартномасида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартларига мувофиқ ходимлар томонидан бажарилган иш учун ҳақ тўлашни амалга ошириш мажбуриятини мустаҳкамлаб қўйиш белгиланган.
Бундан ташқари, Меҳнат кодексининг 253-моддасига асосан, иш ҳақи тўловларини амалга ошириш муддатлари белгиланган. Ходимларга иш ҳақи тўлаш муддатлари жамоа шартномасида ёки ички ҳужжатда, улар мавжуд бўлмаганда эса меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилган муддатларда белгиланади ва ҳар ярим ойда бир мартадан кам бўлиши мумкин эмас. Ходимларга ойлик иш ҳақи, қоида тариқасида, ўн олти кундан кўп бўлмаган танаффус билан икки қисмга бўлинган ҳолда (бўнакда ва қолган қисми миқдорида) тўланади. Ходимга тегишли бўлган иш ҳақининг ўз вақтида тўланиши ва миқдори бошқа тўловларни амалга оширишга ҳамда уларнинг навбатига боғлиқ қилиб қўйилмаслиги керак.
Иш берувчи ходимнинг сўровига кўра уни иш берувчи томонидан ходимнинг иш ҳақини ҳисоб-китоб қилиш чоғида амалга оширилган ҳисоблашлар ва ушлаб қолишлар тўғрисида хабардор қилиши шарт.
Иш берувчи иш ҳақини тўлаш кечиктирилганлиги учун ходим олдида Меҳнат кодекснинг 333-моддасида белгиланган миқдорда моддий жавобгар бўлади.
Фуқаролар судга шикоят қилишда албатта тегишли ҳолатлар баён қилинган даъво аризаси билан мурожаат қилишлари лозим бўлади. Ушбу вазиятда фуқароларга даъво аризасини тайёрлашда ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш – «Legal Tech» электрон ахборот тизими ёрдам беради. «Legal Tech» электрон ахборот тизими (Yurxizmat.uz) бу – кичик ва ўрта бизнес вакиллари, аҳолининг кам таъминланган қатламларига, шунингдек бошқа фуқаро ва ташкилотларга юристлар (адвокат) иштирокисиз ҳуқуқий ҳужжатларни (аризалар, даъво аризалари, шартномалар в.ҳ.) автоматлаштирилган ҳолда (конструктор) электрон шаклда тайёрлаш имкониятини беради.
Қуйидаги ҳаволадан сиз Yurxizmat.uz сайтида мавжуд бўлган иш ҳақини ундириш тўғрисида даъво аризаси намунаси билан танишишингиз мумкин.
Улашиш:
Бошқалар
Чуқурга тушган машина учун ким жавобгар: ҳайдовчими ёки йўл эгасими?
Демак, «йўл учун давлат жавоб беради» деган умумий хулоса ҳар доим ҳам тўғри эмас.
Бегона юкни олиб ўтиш — «оддий илтимос» эмас: гиёҳвандлик воситалари айланмасига тасодифан аралашиб қолманг
Ҳушёрлик — қўрқув эмас, балки ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини англашдир.
Муддатли тўловга оид талаблар: нималар ўзгарди?
Муддатли тўлов хизмати шартномаси бўйича истеъмолчининг мажбуриятининг энг кўп муддати 12 ой этиб белгиланди.
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.