#NoComment
18.09.2026
205

Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 7 мартдаги 1044-сонли Қонунига кўра, қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун мажбурий тўловлар бўйича қарздорлиги мавжуд бўлган истеъмолчилар қисқа хабарнома (СМС) орқали хабардор қилинганидан кейин мазкур қарздорлик бартараф этилгунига қадар улардан электр энергияси учун тўловларни қабул қилишни вақтинчалик чеклаш белгиланган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 февралдаги 95-сон қарори билан тасдиқланган Қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатиш қоидаларига мувофиқ Хизмат кўрсатувчи ташкилотлар томонидан маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари томонидан бириктирилган туман (шаҳар) ҳудудларида амалга оширилади.
Туман (шаҳар) ҳудудларини хизмат кўрсатувчи ташкилотларга бириктириб бериш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат-хусусий шериклик лойиҳалари доирасида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Чиқиндиларни бошқариш ва циркульяр иқтисодиётни ривожлантириш агентлигининг ҳудудий бўлинмалари билан хусусий шерик ўртасида тузиладиган маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатиш ҳақидаги давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимга мувофиқ амалга оширилади.
Яъни ҳар бир хонадон билан шартнома тузилмайди. Давлат хусусий шерикчилиги асосида ҳокимият билан шартнома тузилади. Фуқаро ўша ҳудудда доимий рўйхатдан ўтган ҳолда яшаса бўлди. Шунинг ўзи чиқинди пулини тўлаш учун асос бўлади.
Лобар Розимова
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.
Йўл ҳаракати қоидаларини бузган пиёдаларга қандай жавобгарлик белгиланган?
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 138-моддасига кўра, пиёдалар ҳамда йўл ҳаракатининг айрим бошқа иштирокчилари йўл ҳаракати қоидаларини бузган тақдирда маъмурий жавобгарликка тортилади.