currencies image

12 957,14 UZS

29,97

usd

currencies image

14 702,47 UZS

15,11

eur

currencies image

156,56 UZS

0,83

ru



АсосийЯнгиликларДарахт кўчириш уни ўлдиришнинг ниқобланган варианти – 50 мингдан ортиқ дарахт кўчирилишига фаоллар муносабати

Дарахт кўчириш уни ўлдиришнинг ниқобланган варианти – 50 мингдан ортиқ дарахт кўчирилишига фаоллар муносабати

Ўзбекистон

calendar

29.07.2023

eye

885

Дарахт кўчириш уни ўлдиришнинг ниқобланган варианти – 50 мингдан ортиқ дарахт кўчирилишига фаоллар муносабати

Шу йилнинг 27 июлида ижтимоий тармоқларда Бухоро ва Сурхондарё вилоятларида 70 мингга яқин дарахт йўл қурилиш ишлари туфайли кесилади мазмунида хабар тарқалди. Бу эса қисқа вақт ичида жамоатчилик ва фаолларнинг норозилиги, танқидига сабаб бўлди. Кун ўртасига бориб #DaraxtlarniAsraylik, #NafasOlolmayapman, #Tabiatniasraylik хештеги билан акция бошланиб, фойдаланувчилар ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида барчани кесилиш эҳтимоли юқори дарахтларни асраб қолишга чақирди. “hudud24.uz” ҳолат бўйича Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги 28 июль куни расмий муносабат билдиргунича тармоқларда кенг улашилган акцияга оид муҳокамаларни бир ерга жамлади.

Бухоро ва Сурхондарё вилоятларида 50 мингдан ортиқ дарахтни йўл кенгайтириш ишлари муносабати билан бўш жойга кўчириш ёки кесиш ҳаракатига қарши акция постери

Бухоро ҳамда Сурхондарё вилоятидаги автомобил йўлларини реконструкция қилиш мақсадида 53174 дарахт кесилиши хабари тарқалгач, таълим эксперти Комил Жалилов Телеграм каналида қуйидаги фикрларни ёзди:

“Хабар беришларича, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши (ва бугундан туризм ҳам?) вазирлигига “йўл қуриш” мақсадида (баҳонасида?) дарахтларни кўчириш (де-факто ўлдириш?) учун хулоса бериш топширилган. Вазирлик шу йўл билан иқлим ўзгаришига ҳисса қўшмоқчидир балки.

Ўзи шундоқ ҳам атроф-муҳит (экология) бўйича дунёдаги энг ёмон 6 давлатдан бири эканмиз. Қизиқ, мақсад бу “шарафли” рейтингда янада юқорироқ ўринга чиқиб, “экстремал” туризмни ривожлантиришми? Ёки “захира” ҳовлиси борнинг “захира” ҳовлиси бўлмаганлар билан нима иши бор...ми?”

Иқтисодчи Отабек Бакиров Телеграмдаги @the_bakiroo каналида “...дарахт кўчириш дарахт кесишнинг чиройли ниқобланган варианти ҳисобланади”, деди. “Ҳамма ўзбек чиновниклари тупуриб қўйган мораторийни айланиб ўтишнинг энг кўп тарқалган кўриниши”, дея фикр билдирди.

Журналист Илёс Сафаров Фейсбук, Телеграмдаги саҳифа ва каналида бошқаларни ҳам акцияга қўшилишга чорларкан, Шамсиддин Абдураҳим ўғли исмли Фейсбук фойдаланувчиси Сурхондарёдаги дарахтларнинг узоқ йиллик, катта ва серсоя эканини таъкидлади. Уларнинг кесилмаслиги бўйича ҳар қандай ҳаракатга тайёр эканини айтди:

“Дарахтлар кесилиши ҳақидаги таклиф ҳақиқатанам мавжуд. Ўша кесиладиган дарахтлар, адашмасам, М-39 магистрали бўйлаб Бойсунга қайрилиб кетиш йўлидаги дарахтлар бўлса керак. Дарахтлар айни шу кенгайтирилиши режалаштирилаётган йўл ёқасида ўсган бўлиб, жуда катта, йўғон ва салқин беради. Уларни кесилишдан тўхтатиш сув ва ҳаводек зарур! Нима керак бўлса, ҳаракат қиламиз, фақат табиат сақлаб қолинсин, дарахтлар кесилмасин”.

Яна бир журналист Мирзаёр Эркин бу борада жуда фаол. Акция постерларини ясаб, уларнинг имкон борича кенг тарқалишига ҳаракат қилмоқда. Телеграм, Фейсбук, Твиттерда постлар қолдириб, бефарқ бўлмасликка, табиатни асраб қолишга чақирмоқда.

Жумладан, Мирзаёр Эркин Фейсбукдаги саҳифасида:

Ўзбекистонда яшилликни, дарахтларни ёмон кўришади, улардан нафратланишади. Кеча Фарғона ҳақида хабарнинг оғриғи кетмасдан, бугун энди Бухоро ва Сурхондарёда дарахтлар қатлиомини бошлашлари ҳақидаги хабарни Илёс Сафаровдан ўқидим.

Ўзбекистоннинг икки жуда ҳам иссиқ ҳудудлари – Бухоро (2017 – 2022-йиллар оралиғида яшиллиги 37%га камайтирилган) ва Сурхондарёда йўл қуриш учун 70 минг дарахтнинг (!) баҳридан ўтишмоқчи. Ўзбекистонда давлат раҳбари (!) томонидан дарахтларни кесишга мораторий ва “Яшил макон” лойиҳалари эълон қилинганига қарамай, дарахтларни кесиш ҳамма ҳудудларимизда фаол кечмоқда”, деб ёзади.

Фейсбук фойдаланувчиси Фаррух Шерқулов чанг бўронлари сабаб Бухоро ва айрим ҳудудларда яшаш оғирлашаётгани, агар 70 мингта дарахт кесилса, киши Ўзбекистонни тарк этишга мўлжалланган режа тузгани маъқул дейди:

“Бухоро вилояти Қоракўл туманида 40 даража, Қашқадарё вилояти Касби туманида 43 ни кўрсатяпти. Қоракўлда ман билганим йигирма кундан бери чангли шамол тўхтамайди. Кўчада кўзни очиб юришнинг иложи йўқ.

Яна 70 мингта дарахтни кесиш учун одамда беш йилдан кейин Ўзбекистонни тарк этишга мўлжалланган, аниқ ишланган режаси бўлиши керак”.

Твиттерда ҳам акцияга қўшилганлар, яшилликни асрашга чорлаётганлар кўп. Хусусан, Дилшод Ҳошимов экологик муаммолардан азият чекиб яшаётган давлат бўлганимиз учун мавжуд экологик ресурсларни асрашга, кўпайтиришга чақиради.

Фейсбук фойдаланувчиси Умиджон Келдиёров шарҳлар остига сурат жойлаб, Қашқадарё вилоятидаги Кўкдала шаҳарчасидаги коллежнинг олди қисмидаги йўлни кенгайтириш бошланаётгани ҳақида ҳам хабар беради. Туманда биргина шу жой дарахтзорлиги учун  доимий гавжум эканини қўшимча қилади.

Тармоқ фаоли Абдураҳим Абаралиев қабул қилинган ва вақт ўтиб бекор қилинган қарорлар жабрини халқ тортиши, келажак авлод учун фалокат тайёрланаётган бўлиши ҳақида хавотирини яширмайди. “Халқ ўзини оқламаган қарорларни кўп кўрди, асоратини ҳам тортди”, деб ёзади у.

Ижтимоий тармоқларда кун мавзусига айланган Бухоро ва Сурхондарёдаги дарахт кесиш ҳақидаги хабар муҳокамаси 28 июль куни Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги берган расмий муносабатдан кейин ҳам тинмади. Кўпчилик дарахт кўчириш уни қуритиш, йўқотишнинг энг юмшоқ, хаспўшланган варианти деб ҳисоблайди.

Вазирлик эса билдирган муносабатида дарахт кесиш ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслиги, “Ҳужжатда дарахтларни кесиш ҳақида бирорта ҳам сўз, шунингдек, бундай иссиқ мавсумда яшил майдонлар билан бирон бир чора кўриш бўйича кўрсатмалар йўқ”, — дея фаолларни тинчлантиришга уринди.

Экология вазири маслаҳатчиси Расул Кушербаев ҳам мораторий талабларидан келиб чиқиб, ҳар иккала ҳолатда ҳам дарахтларни кўчириб ўтказишга рад жавоби берилгани ва бундан буён ҳам рухсат беришга доир ҳар қандай мурожаат, топшириқларга рад жавоби берилишини маълум қилди.

Вазир маслаҳатчиси бунинг учун вазир Азиз Абдуҳакимов иштирокида ушбу масала қайта муҳокама қилиниб, “мораторий талабларига қатъий риоя қилган ҳолда дарахтларни сақлаб қолиш бўйича вазирликнинг позицияси ишлаб чиқилиб, тез кунларда иккала ҳудудда ҳам бу масалада жамоатчилик иштирокида эшитув ташкил этилиши” ҳақида хабар берди.

Фейсбук фойдаланувчиси Наргиза Қувончева ҳам 29 июль куни Бухоро тумани Жўйизар кўприги ёнида дарахтларни бўш жойга кўчириш бўйича жамоатчилик эшитуви ўтказилишини маълум қилди.

“hudud24.uz” йил бошидан бери Ўзбекистонда 1300 дан зиёд дарахт кесилгани ва яшиллаштириш сиёсати нега тескари ишлаётгани бўйича аввалроқ таҳлилий мақола эълон қилганди. Дарахтларни нотўғри жойга экиш, кўпйилликларини кесиш, суғориш тизимининг носозлиги ва бошқа сабаблар муаммо кўламини кенгайтираётгани ҳақида батафсил маълумот берилганди. Шу йилнинг июль ойи бошида Телеграмдаги “Урбанайзер” канали муаллифи тажриба ўтказиб, Тошкентнинг энг салқин жойларини хариталаштириб чиққанди. Иссиқ ҳарорат тафтини маълум даражагача пасайтириб, экологик барқарорликни сақлашга кўмаклашадиган дарахтлар кесилаверса, ҳолимиз хароб. БМТ бош котиби таъкидлаган “глобал исиш даври тугаб, глобал қайнаш даври бошланаркан” яшиллик бизга ҳам ҳар қачонгидан керак ва уларни асраш шарт.

Улашиш:

Бошқалар

1-апрел 2025, 09:31
1 499

2025 йил 1 апрелдан айрим йўналишларда фаолият юритувчи хўжалик субъектларга берилган эксклюзив ҳуқуқлари бекор қилинади

“ЎзИнжиниринг” лойиҳа институтининг инвестиция лойиҳаларининг лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича эксклюзив ҳуқуқлар бекор қилинди.


3-апрел 2025, 11:04
1 304

Жамоавий меҳнат низоларини медиатор иштирокида ҳал этиш тартиби қандай?

Медиатор жамоавий меҳнат низосининг тарафларидан ушбу низога тааллуқли зарур ҳужжатлар ва маълумотларни сўрашга ҳамда олишга ҳақлидир.


9-апрел 2025, 11:26
1 251

Ҳар бир ҳудудда реновация жамғармалари ташкил этилади

Президент Шавкат Мирзиёев 9 апрель куни шаҳарсозлик реновациясининг ҳуқуқий асосларини белгилаш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.


3-апрел 2025, 05:24
973

Кимошди савдосини ташкил этиш ва уни ўтказиш тартиби қандай?

Аукционлар ва танловлар очиқ ва ёпиқ бўлиши мумкин. Очиқ аукционда ва очиқ танловда хоҳлаган шахс қатнашиши мумкин.

Мавзуга доир янгиликлар:


cover image
27-март 2024, 07:32
738

Татаристон раиси Сурхондарёга келди

У сафарини Ҳаким ат-Термизий мақбарасини зиёрат қилишдан бошлади.

cover image
24-октябр 2023, 04:40
670

Тошкент вилоятидаги “Дендропарк”да дарахтларни йўқ қилиш ва ноқонуний қурилишга оид ҳолатлар бўйича жиноят иши очилди

Тошкент туманида жойлашган “Дархон” илмий-тажриба станциясидаги (“Дендропарк”) ер майдонларида дарахтларни нобуд қилиш, ер ажратиш ва ундан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳолатлар аниқланган.

cover image
23-октябр 2023, 10:28
808

Президент маслаҳатчиси бошчилигида “Яшил макон” умуммиллий акцияси доирасида дарахт кўчатлари экилди

“Яшил макон” умуммиллий акциясининг кузги мавсумига старт берилганидан буён туманда 13 мингдан зиёд кўчатлар экилди.

cover image
14-октябр 2023, 16:00
979

Тошкентда катта чинорлар кесиб ташланди 

Ижтимоий тармоқдарда тарқалган, дарахтларнинг таг-туги билан кесилгани акс этган видео юзазидан расмий ахборот берилди.