Ўзбекистон
14.10.2023
1 759

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги бир неча чинорлар таг-туги билан кесилгани акс этган видеолар тарқалди. Ҳолат юзасидан пойтахт Экология бошқармаси муносабат билдирди. Ўрганишлар натижасида видеода акс этган ҳолат Юнусобод туманидаги “Акбаробод” маҳалласи, 3-мавзеси ҳудудида юз бергани аниқланган. Маълум қилинишича, ушбу дарахтлар табиий омиллар таъсири оқибатида зарарланиб, қуриб қолгани ҳамда ҳозирги об-ҳаво шароитида аҳолининг ҳаёти ва мол-мулкига жиддий зиён етказиши аниқланган. Потенциал хавфнинг олдини олиш мақсадида дарахтлар туман экологик назорат инспекцияси мутасадди ходимларининг назорати остида кесилган. Шунингдек, бу бўйича тегишли рухсатнома шакллантирилгани ҳам айтилган.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Тошкент вилоятидаги “Дендропарк”да дарахтларни йўқ қилиш ва ноқонуний қурилишга оид ҳолатлар бўйича жиноят иши очилди
Тошкент туманида жойлашган “Дархон” илмий-тажриба станциясидаги (“Дендропарк”) ер майдонларида дарахтларни нобуд қилиш, ер ажратиш ва ундан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳолатлар аниқланган.
Президент маслаҳатчиси бошчилигида “Яшил макон” умуммиллий акцияси доирасида дарахт кўчатлари экилди
“Яшил макон” умуммиллий акциясининг кузги мавсумига старт берилганидан буён туманда 13 мингдан зиёд кўчатлар экилди.
9 ой ичида дарахтларни ноқонуний кесиш билан боғлиқ 2427 та ҳуқуқбузарлик қайд этилган – Бош прокуратура
Шунингдек, 714 туп қимматбаҳо дарахтлар ноқонуний кесилишига йўл қўйилган.
Чилонзорда қуриб қолган дарахтларнинг кесилиши ортидан дарахтларнинг қуритилиши бўйича тугатилган жиноят иши қайта тикланди
28 туп шумтол ва 1 туп заранг дарахти 2021 йили дарахт илдизлари плёнка билан ёпиб ташланиши сабабли қуриб қолган. Оқибатда улар кесиб ташланган.