currencies image

12 948,10 UZS

9,04

usd

currencies image

14 696,09 UZS

6,38

eur

currencies image

156,93 UZS

0,37

ru



АсосийЯнгиликларДислалия: Бола нега айрим сўзларни нотўғри талаффуз қилади? Бунинг олдини олиш нима қилиш керак?

Дислалия: Бола нега айрим сўзларни нотўғри талаффуз қилади? Бунинг олдини олиш нима қилиш керак?

Ўзбекистон

calendar

13.08.2023

eye

1 275

Дислалия: Бола нега айрим сўзларни нотўғри талаффуз қилади? Бунинг олдини олиш нима қилиш керак?

Бола улғайгани сари нутқи ҳам параллел ривожланиб боради. Бироқ ҳамма “тили чиққан” болалар ҳам барча сўзларни тўғри талаффуз қила олмайди. Хўш, бу қандай омиллар билан боғлиқ? Ушбу саволга тиббиёт фанлари доктори Абдуазим Юлдашев жавоб берди. “Шахснинг ҳар томонлама тўғри ривожланишида нутқ бенуқсонлигининг аҳамияти катта. Бироқ доим ҳам бундай бўлавермайди. Кўпинча кичик ёшдаги болалар орасида нутқ бузилиши билан боғлиқ муаммолар учрайди. Бунга асосан ташқи омиллар ёки ота-оналарнинг эътиборсизлиги сабаб бўлиши мумкин”, — дейди мутахассис. Дислалия – нутқ бузилишининг кенг тарқалган тури бўлиб, бунда кичик ёшли ўғил-қизлар айрим товушларни тўғри талаффуз қила олмайди. Ёки бир товушни иккинчисига алмаштириб, баъзида уни ўтказиб юборади. Асосан 3-4 ёшли болаларда учрайдиган бу каби нутқ бузилишида бола ўз истакларини тўлиқ ва аниқ баён эта олса-да, баъзи сўзларни нотўғри талаффуз қилади. Масалан “машина” сўзини “матина”, “ширинлик” сўзини эса “тиринлик” деб айтиши мумкин. Дислалиянинг 2 хил – функционал ва мехник турлари бор. Механик турига асосан бола оғзидаги нутқ аппаратида (тишлар жойлашуви, жағлар шакли) камчиликлар, танглайнинг тартибсиз тузилиши, қалин лаблар сабаб бўлади. Функционал дислалияни эса боланинг ўткир касалликларни бошдан кечирганлиги, оилада икки тилда сўзлашиш, фарзанд нутқини нотўғри тарбиялаш, у билан кам суҳбатлашиш, кичкинтой билан гаплашганда сўзларни “болаларча” талаффуз қилиш ва унда фонемик эшитишнинг яхши ривожланмаганлиги каби омиллар келтириб чиқаради. Механик дислалия ташхиси қўйилган болани ортодонт ва логопед мутахассислар биргаликда даволаши лозим. Бунинг учун кичкинтойга оғиз орқали бажариладиган махсус машғулотлар тавсия этилади. Айрим вақтларда эса шифокор кўрсатмаси билан жарроҳлик амалиёти қўлланилади. Функционал дислалия 5 ёшгача даволанмайди. Агар бола шу даврга қадар баъзи сўзларни нотўғри талаффуз қилаётган бўлса, у билан тўғри ва равон сўзлашиш орқали муаммони бартараф этиш мумкин. Бунда кичкинтойга шеър ёдлатиш, қўшиқлар эшиттириш яхши фойда беради. Бироқ бола 5 ёшга тўлгач ҳам “қуёш” сўзини “қуёс” деяётган бўлса, уни, албатта, шифокорга кўрсатиш зарур. Мазкур ҳолатда логопед жажжи беморга оғиз машғулотларини ўргатиш ва талаффуз қила олмаётган товушларни тўғри айтишга кўмаклашади. Яъни махсус логопедик йўллар билан бу товушларни кичкинтой нутқида мустаҳкамлайди. Шунингдек, бола нутқини ривожлантиришда оғиз мушакларини кучайтириш яхши самара беради. Бунинг учун кичкинтойга сабзи, олма, қотган нон ёки туршак каби егуликлардан бериб турилса, фойдадан холи бўлмайди.

Улашиш:

Бошқалар

1-апрел 2025, 09:31
1 525

2025 йил 1 апрелдан айрим йўналишларда фаолият юритувчи хўжалик субъектларга берилган эксклюзив ҳуқуқлари бекор қилинади

“ЎзИнжиниринг” лойиҳа институтининг инвестиция лойиҳаларининг лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича эксклюзив ҳуқуқлар бекор қилинди.


9-апрел 2025, 11:26
1 352

Ҳар бир ҳудудда реновация жамғармалари ташкил этилади

Президент Шавкат Мирзиёев 9 апрель куни шаҳарсозлик реновациясининг ҳуқуқий асосларини белгилаш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.


3-апрел 2025, 11:04
1 336

Жамоавий меҳнат низоларини медиатор иштирокида ҳал этиш тартиби қандай?

Медиатор жамоавий меҳнат низосининг тарафларидан ушбу низога тааллуқли зарур ҳужжатлар ва маълумотларни сўрашга ҳамда олишга ҳақлидир.


16-апрел 2025, 07:21
1 007

Шу йилнинг 1 сентябридан ҳар бир қурилаётган объектнинг QR-кодли паспорти бўлади

Бу орқали шаҳарсозлик субъектлари, қурилиш муддатлари, шаҳарсозлик ҳужжатлари ва тасдиқланган экспертиза хулосалари ҳақидаги маълумотларни олиш имконияти яратилади.

Мавзуга доир янгиликлар:


cover image
28-сентябр 2023, 06:14
633

Сергелидаги портлаш оқибатида 163 киши жабрланган – ССВ

Ҳодиса оқибатида 2006 йилда туғилган бир нафар ўсмир бола воқеа жойида вафот этган ва шифохонага тириклик аломатлари бўлмаган ҳолда олиб келинган.

cover image
26-сентябр 2023, 13:31
821

Намангандаги ҳолат бўйича ҳеч ким интервью бермаслиги ҳақида топшириқ бўлгани ростми? ССВ расмий ахборот берди

Ижтимоий тармоқларда журналистлар саволларига “Администрациядан буйруқ бўлган, интервью берилмайди” мазмунидаги жавоб акс этган видеолавҳа тарқалди.

cover image
25-сентябр 2023, 08:54
674

“Ўзбекистонда кўкйўтал касаллиги бўйича эпидемиологик вазият барқарор” – Нурмат Отабеков

Кўкйўтал мавсумий характерга эга бўлиб, куз-қиш даврида кўпроқ қайд этилиши мумкин ва аксарият ҳолларда эмланмаганлар, тўлиқ эмлаш курсини олмаганлар ҳамда баъзи ҳолларда эмлашдан кейин иммунитет шаклланмаган болаларда кузатилади.

cover image
18-сентябр 2023, 10:32
658

Коронавируснинг янги штамми “омикрон”дан ҳам юқумлироқ бўлиши мумкин

Халқаро эпидемиологлар ҳадемай COVID-19 Ер юзида яна касалланишлар сони ортишига сабаб бўлишини прогноз қилмоқда.