Ўзбекистон
26.09.2023
1 469

Ижтимоий тармоқларда ўзини соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятовнинг ёрдамчисиман, деб таништирган шахснинг бино ташқарисида тўпланиб турган журналистларга боғча ва мактаб болаларининг оммавий заҳарланиши бўйича сукут сақлаш топширилганини айтган видеоси тарқалди. Шунингдек, видеода журналистлар саволларига “Администрациядан буйруқ бўлган, интервью берилмайди” мазмунидаги жавоб акс этган. Мазкур ҳолат бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий муносабат берди. Қайд этилишича, ушбу маълумот ҳақиқатдан йироқ ва Президент Администрациясидан бундай топшириқ бўлмаган. Ўз навбатида, болаларда аниқланган ҳолат бўйича ҳуқуқ-тартибот органлари ва тегишли ташкилотлар томонидан текширув ишлари давом эттирилаётганини эслатиб ўтилган. “Вазирлик мавзуга доир савол ва мурожаатлар учун очиқ ҳамда ҳамкорлик қилишга тайёр”, дейилади ахборотда.
Улашиш:
Бошқалар
Ижтимоий тармоқлардаги хатти-ҳаракатлар интизомий жавобгарликка сабаб бўладими?
Кодекснинг 301-моддасига кўра, ходим томонидан интизомий қилмиш содир этилиши уни интизомий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.
Қарз шартномасини тузишда нималарга эътибор қаратиш керак?
Баъзан қарз олиб, қайтариб бермаслик оқибатида яқин қариндошлар ва қадрдон дўстлар ўртасида низо келиб чиқади.
Жиноят ишларда ярашув амалиётини қўллаш тартиби: нималарни билиш муҳим
Барча ишлардан сўнг суд ажрими чиқарилади.
Уй-жойни иккиламчи ижарага бериш тартиби қандай?
Бугунги кунда кўчмас мулк бозорининг энг фаол тармоқларидан бири — бу уй-жой ижараси ҳисобланади.
Тошкент метросида ёнғин чиққани ростми? Тармоқларда тарқалган хабарларга изоҳ берилди
Ижтимоий тармоқларда “Тошкент метрополитени” ДУК “Космонавтлар” бекатида ёнғин чиқди мазмунидаги хабарлар тарқалди.
Тошкентдаги мактаб ўқитувчилари бир йилдан бери асоссиз текширувлар бўлаётганини айтиб, мурожаат билан чиқди
Тошкент шаҳар Яккасарой туманидаги 160-мактабнинг бир гуруҳ ўқитувчилари видеомурожаат эълон қилди. Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолат юзасидан муносабат билдирди.
Сергелидаги портлаш оқибатида 163 киши жабрланган – ССВ
Ҳодиса оқибатида 2006 йилда туғилган бир нафар ўсмир бола воқеа жойида вафот этган ва шифохонага тириклик аломатлари бўлмаган ҳолда олиб келинган.
“Ўзбекистонда кўкйўтал касаллиги бўйича эпидемиологик вазият барқарор” – Нурмат Отабеков
Кўкйўтал мавсумий характерга эга бўлиб, куз-қиш даврида кўпроқ қайд этилиши мумкин ва аксарият ҳолларда эмланмаганлар, тўлиқ эмлаш курсини олмаганлар ҳамда баъзи ҳолларда эмлашдан кейин иммунитет шаклланмаган болаларда кузатилади.