currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликлар“Dok-1 maks” жиноят иши:  Жабрланувчи судланувчилардан 50 млрд сўм моддий ва маънавий зарар ундиришни сўради

“Dok-1 maks” жиноят иши:  Жабрланувчи судланувчилардан 50 млрд сўм моддий ва маънавий зарар ундиришни сўради

Ўзбекистон

calendar

27.01.2024

eye

1 223

“Dok-1 maks” жиноят иши:  Жабрланувчи судланувчилардан 50 млрд сўм моддий ва маънавий зарар ундиришни сўради

Тошкент шаҳар судида “Dok-1 Maks” иши бўйича навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтди. Суд жараёнига судья Мусо Юсупов раислик қилмоқда.

Суд мажлиси самарқанд шаҳрилик жабрланувчининг қонуний вакили Б.Ў.нинг кўрсатмаларини эшитишдан бошланди. Аёлнинг маълум қилишича, 2 нафар фарзандидан биттаси “Dok-1 Maks” дори воситасидан захарланиб вафот этган. Бола шамоллагани боис дорини “Тез ёрдам” шифокори тавсия этган. Фарзанди захарлангач, она ўша шифокорга таъна қилган. Аммо шифокор дори тавсия этганини тан олмаган.

Жабрланувчи терговдаги кўрсатмасида фарзандига “Цинепар Кит” дорисини ичирганини билдирган. Лекин судда “Dok-1 Maks” ичирганини айтгани боис адвокат Д.А аёлни ёлғон гувоҳлик беришда айблаб, жиноий жавобгарликка тортиш юзасидан судга илтимоснома киритди. Бироқ суд бошқа адвокатлар ва судланувчиларнинг фикридан келиб чиқиб, унинг кўрсатмаларига ҳуқуқий баҳо беришни лозим топди.

Бундан ташқари, адвокатлар Д.А ва М.М дори воситаларининг таркибини аниқлаш бўйича қўшимча суд-тиббий экспертизаси, вафот этган болаларнинг касаллигидан келиб чиқиб, нефролог ва таксиколог шифокорларни жалб қилган ҳолда суд-тиббий экспертизаси ўтказишни сўраб, илтимоснома киритишди. Бироқ суд илтимосномаларни қаноатлантирмасдан қолдирди.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, раислик қилувчи оилавий шароити туфайли судда иштирок этолмаётган қорақалпоғистонлик бир нечта жабрланувчиларнинг қонуний вакиллари кўрсатмасини ўқиб эшиттирди. Уларнинг барчаси судланувчиларга энг оғир жазони беришни ҳамда 63 миллиард сўмдан ортиқ моддий ва маънавий зарар ундиришни сўрашган. Масалан, битта судланувчининг ўзи нақ 50 миллиард сўмга даъво қилган. Бу жиноят иши доирасидаги энг юқори даъводир.

Суд келаси ҳафта ўз ишини давом эттиради.

 

Хуршид СУЛТОНОВ,

журналист

Улашиш:

Мавзуга доир янгиликлар: