Ҳуқуқ
26.04.2024
1 242
Кўплаб фуқаролар учун фақатгина суднинг қарори сўзи мавжуд ва судлар томонидан чиқариладиган ҳар қандай ҳужжатни суд қарори деб ўйлайди. Лекин, суд томонидан чиқариладиган барча ҳужжат ҳам қарор эмас, уларнинг ҳар бирининг ўз номи бор ва ўзига хослиги мавжуддир. Суд буйруғи ҳам шундай ва унинг ҳам ўзининг чиқариладиган вақт-соати бор. Hudud24.uz қуйидаги мақолада шулар ҳақида сўз юритади.
Суд буйруғи ўзи нима?
Суд буйруғи низосиз талаблар бўйича суд муҳокамаси ўтказмасдан берилган суд ҳужжатидир.
Яъни суд буйруғи чиқарилаётганда суд иштирокчилари бўлмайди ва суд фактларга таянган ҳолда ҳужжат чиқаради.
Қандай ҳолларда суд буйруғи чиқарилади?
Суд буйруғи қуйидаги ҳолларда берилади, агар:
1) талаб нотариал тасдиқланган битимга асосланган бўлса.
2) талаб ёзма битимга асосланган ва қарздор томонидан тан олинган бўлса;
3) коммунал хизматлар ёки алоқа хизматлари тўлови бўйича қарздорликни тасдиқловчи ҳужжатларга асосланган ундириш тўғрисида талаб арз қилинган бўлса;
4) вояга етмаган болалар учун алиментлар ундириш тўғрисидаги, оталикни белгилаш билан ёки учинчи шахсларни жалб этиш зарурати билан боғлиқ бўлмаган талаб арз қилинган бўлса;
5) ҳисобланган, лекин ходимга тўланмаган иш ҳақини ва унга тенглаштирилган тўловларни ундириш ҳақида талаб арз қилинган бўлса;
6) фуқаролардан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарздорликни ундириш тўғрисида талаб арз қилинган бўлса;
7) ижара шартномасида белгиланган ижара тўловлари муддатида тўланмаганлиги сабабли ушбу тўловларни ундириш тўғрисида талаб арз қилинган бўлса;
8) кўп квартирали уйнинг жойлари мулкдорларидан мажбурий бадаллар ва тўловларни ундириш тўғрисида талаб арз қилинган бўлса;
9) ёзма битим мавжуд бўлган тақдирда, ундирувни қарздорнинг мажбуриятлари бажарилишининг таъминоти бўлган кўчар мол-мулкка қаратиш тўғрисида талаб арз қилинган бўлса.
Суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризага нималар илова қилинади?
Суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризага:
1) давлат божи ва почта харажатлари белгиланган тартибда ва миқдорда тўланганлигини;
2) ҳуқуқий муносабатни судгача ҳал қилиш тартибига риоя қилинганлиги тўғрисидаги маълумотларни, агар бу қонунда ёки шартномада назарда тутилган бўлса;
3) талабларга асос бўлган ҳолатларни;
4) арз қилинган талабни тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади.
Суд буйруғи қандай тартибда ва муддатда берилади?
Арз қилинган талабнинг мазмуни бўйича суд буйруғи ариза судга келиб тушган кундан эътиборан 3 кун ичида судья томонидан берилади.
Суд буйруғи судья томонидан ундирувчи ва қарздорни судга чақирмасдан, уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан якка тартибда, суд муҳокамасисиз берилади. Демак, судда ҳеч ким иштирок этмайди.
Агар белгиланган муддатда (10 кунда) қарздордан судга эътироз келиб тушмаса, судья ундирувчига суднинг муҳри билан тасдиқланган буйруқ кўчирма нусхасини ижрога тақдим этиш учун беради. Яъни ундирувчи буйруқни ўзи ижрочига олиб бориб беради. Аммо ундирувчининг илтимосига кўра суд буйруғи ижро этиш учун бевосита суд томонидан юборилиши мумкин.
Шунингдек, қарздордан давлат божини ундириш учун суднинг муҳри билан тасдиқланган суд буйруғининг алоҳида нусхаси бевосита суд томонидан ижро этиш учун юборилади.
Суд буйруғи қачон кучга киради?
Суд буйруғи у берилгандан сўнг 10 кунлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Яъни суд буйруғи бўйича ундирув буйруқ берилганидан кейин 10 кунлик муддат ўтгандан кейин ва суд ҳужжатларини ижро этиш учун белгиланган тартибда амалга оширилади.
Аммо алимент ундириш ва ходимга уч ойлик иш ҳақидан ортиқ бўлмаган иш ҳақини ундириб бериш тўғрисидаги суд буйруқлари дарҳол ижро этилиши лозим. Демак, бундай ҳолда 10 кунлик муддат кутиб ўтирилмайди.
Суд буйруғини бекор қилиш мумкинми?
Қарздор арз қилинган талабга қарши эътирозларини буйруқни берган судга суд буйруғининг кўчирма нусхасини олган кундан эътиборан ўн кунлик муддатда юборишга ҳақли. Бундай ҳолда судья суд буйруғини бекор қилиб, бу ҳақда ажрим чиқаради.
Бундай ҳолатда суд буйруғини бекор қилиш тўғрисидаги ажримда судья ундирувчи билдирган талаб даъво ишини юритиш тартибида тақдим этилиши мумкинлигини тушунтиради.
САЛАМАТ ТУРEМУРАТОВ
Улашиш:
Бошқалар
Айрим фуқароларга электр энергияси ва табиий газ учун компенсация берилади
Қарорга кўра, иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади.
Фуқаролик процессида судга чақирув: муҳим 5 саволга жавоб
Суднинг чақирув қоғози ёки бошқа хабарнома ишда иштирок этувчи шахсларга ва суд процессининг бошқа иштирокчиларига судга ўз вақтида келиш ва ишга тайёрланиш учун етарли вақтга эга бўлишини мўлжаллаб топширилиши ёки етказиб берилиши керак.
Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатлари: муҳим 6 саволга жавоб
Суд тарафларнинг мулкий аҳволига қараб суд харажатларини тўлашни кечиктиришга ёки бўлиб-бўлиб тўлашга йўл қўйиши, шунингдек бу харажатларнинг миқдорини камайтириши мумкин.
Меҳнат шартномасини ўзгартириш ва бошқа ишга ўтказиш тартиби қандай
Ўзбекистон Меҳнат кодексига кўра ходим меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақлидир ва бундай ариза 3 кундан кечиктирмай иш берувчи томонидан кўриб чиқилиши шарт.
Ҳолливудча адолат: реал суд жараёнлари асосида ишланган 7 та фильм
Hudud24.uz ҳаётда бўлган суд жараёнлари асосида суратга олинган фильмлар рўйхатини тавсия қилади.
Жабрланганларга жами 75 млрд 600 млн сўм маънавий зарар ундирилади
“Док-1 Макс” жиноят иши бўйича якуний суд қарори эълон қилинди.
Суд буйруғи институти фуқаролик суд ишларида самарали қўлланилмоқда
Бутун дунёда фуқаролар ва ташкилотлар ўзларининг бузилган ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини суд орқали ҳимоя қилишни афзал кўрадилар. Бироқ, низоларни суд орқали ҳимоя қилиш муайян харажатларни ва муддатларни талаб қиладиган жараён ҳисобланади. Қолаверса, судларга келиб тушаётган ишлар ҳажмининг ортиб бориши судьялар иш юкламасининг кўпайишига сабаб бўлаётган омиллардан биридир. Бу эса суд томонидан қабул қилинадиган қарорларнинг сифатига салбий таъсир кўрсатмай қолмайди.
“Dok-1 maks” жиноят иши: Жабрланувчи судланувчилардан 50 млрд сўм моддий ва маънавий зарар ундиришни сўради
Бу жиноят иши доирасидаги энг юқори даъводир.