Ўзбекистон
07.10.2023
1 208

БМТ маълумотларига кўра, 2016 йилдан 2021 йилгача иқлим ўзгариши билан боғлиқ об-ҳаво ҳодисалари туфайли 44 мамлакатда 43,1 миллион бола бошқа жойга кўчирилган, бу ҳар куни тахминан 20 000 бола уйини ташлаб кетишига тўғри келмоқда. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Болалар жамғармаси (UNICEF) 6 октябр, жума куни эълон қилган ҳисоботига кўра, бу даврда айниқса, сув тошқинлари, бўронлар, қурғоқчилик ва ўрмон ёнғинлари болаларнинг кўчиб кетишига сабаб бўлган. “Ўзгарувчан иқлим шароитида кўчирилган болалар” номли ҳисобот дунёда биринчи бўлиб табиий офатлар туфайли ўз мамлакатида кўчирилган ёшлар сонини аниқлайди. “Бу рақамлар айсбергнинг фақат учи, чунки яна кўплаб болалар зарар кўриши мумкин”, деб тушунтирди UNICEF ҳисоботи ҳаммуаллифи Лаура Хили. Ҳисоботда айтилишича, 95 фоиз (40,9 миллион) сув тошқинлари ва бўронлар содир бўлган. 1,3 миллиондан ортиқ бола қурғоқчилик туфайли ўз мамлакатларидаги уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлган ва 810 000 га яқин бола асосан Канада, Исроил ва Қўшма Штатлардаги ўрмон ёнғинлари туфайли бошқа ҳудудларга кўчиб кетган.
Улашиш:
Бошқалар
Телефон сўзлашувларини қандай тартибда эшитиш мумкин?
Сўзлашувларни эшитиб туриш ва ахборот олиш бўйича тергов ҳаракатини ўтказиш учун суриштирувчи ёки терговчи тегишли илтимоснома киритади.
Миси чиққан уста
Ишонч – инсонлар ўртасидаги энг қимматли нарса.
Коррупцияга оид жиноятларнинг аниқ рўйхати белгиланди
Lавлат органлари ва ташкилотлари, ҳудудлар ва соҳалар кесимида коррупция даражасини аниқлаш ва уни минималлаштириш мақсадида коррупцияга оид хавф-хатарлар харитаси шакллантирилади
Мастликни аниқлаш учун текширувдан ўтишни рад этса нима бўлади?
Кўпчилик текширувдан ўтишни рад этса, жавобгарликдан қутуламан, деб ўйлайди.
Соғломлаштириш оромгоҳларида дам оладиган болалар қамрови кенгайтирилади
Оромгоҳларда янги бинолар қуриш ёки мавжуд биноларни таъмирлаш бўйича тадбиркорлар билан ҳамкорлик йўлга қўйилади.
Россияда қаровсиз қолган 17 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди
Болаларга Ватанга қайтиш учун бепул сертификатлар берилган.
Болага телефонни қачон ва қанча вақтга бериш мумкин: 5 та муҳим саволга жавоб
Ота оналардан: “Болаларга телефон бериш керакми ё йўқми?” деб сўраш бефойда, чунки жавоб қандай бўлишидан қатъи назар, барибир бир куни бола гаджетни қўлига олади ва ундан фойдаланади. Ушбу мақолада “болага қачондан телефон бериш мумкин”, “қанча вақт фойдаланса бўлади?”, “нима кўриш мумкин?” каби муҳим саволларга жавоб берилади.
Боланинг “шахсий ҳудуди”. Ота-оналар фарзандларининг ёзишмаларини ўқиши мумкинми?
Боланинг “шахсий ҳудуд”ига нималар киради? Ота-оналар фарзандларининг ёзишмаларини ўқиши мумкинми? Умуман, болалар ижтимоий тармоқлардан фойдаланиши мумкинми?