Ўзбекистон
07.02.2023
2 632

Таъкидлаш жоизки, меҳнатга лаёқатсизлик варақасини расмийлаштиришнинг эскича услуби сақланиб қолган. Қонунчиликка кўра, меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш тартиби тўғрисидаги йўриқномага мувофиқ, меҳнатга лаёқатсизлик варақалари ёки маълумотномалари пасспорт ёки идентификация ID-картаси асосида, тузатиш ва қисқартиришларсиз, кўк ёки қора рангли ручкада расмийлаштирилади. Меҳнатга лаёқатсизлик варақалари ёки маълумотномаларини қоғоз бланкларда ва ручкада ёзиш, қўлда ҳисоблаш, сақлаш ишлари соғлиқни сақлаш тизими ва бошқа даволаш профилактика муассасаларининг замон талабларига мослашмаганлигини кўрсатиб, ортиқча иш ҳажми, қўшимча харажат ва оворагарчиликни кўпайтиради. Биргина 2022 йил учун Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан меҳнатга лаёқатсизлик варақалари бланкларини тайёрлашга давлат бюджетидан 346,5 млн. сўм ажратилган. Ахборот инфратузилмаларининг ривожланиши меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини электронлаштириш, ягона интеграциялашган тизимда рўйхатга олиш, тўғридан-тўғри беморнинг иш жойига юбориш тартибини яратишни тақозо этади. Электрон меҳнатга лаёқатсизлик варақалари фуқароларнинг тиббиёт муассасаларига бир неча маротаба шахсан бориши, варақани иш жойига топширишда дуч келадиган оворагарчиликларига барҳам беради. Шунингдек, электрон меҳнатга лаёқатсизлик варақаларининг юритилиши сохталаштириш, шикаст етказиш, йўқотиш каби муаммоларнинг олдини олади. Хорижий мамлакатлардан Россия Федерациясида меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини электронлаштириш биринчи маротаба 2017 йил 1 майдаги 86-ФЗ сонли Федерал Қонуни асосида тартибга солинган. 2021 йилнинг ноябрида меҳнатга лаёқатсизлик варақалари тўлиқ электронлаштирилиб автомат тўлов ҳисобланишига оид ҳукумат қарори қабул қилинган, 2022 йил 1 январдан эса, қоғоз шаклидаги касаллик варақаларини бериш тартибининг фақат айрим турлари белгиланиб, бошқа ҳолатларда электрон расмийлаштириш лозимлиги белгиланди.
Маълумот учун: Хорижий давлатларда рақамли меҳнатга лаёқатсизлик варақалари тизимига ўтишда қоғоз ҳамда электрон блютенлар маълум муддатга қадар бир хил юридик аҳамият касб этган.
Улашиш:
Бошқалар
Ижтимоий тармоқлардаги хатти-ҳаракатлар интизомий жавобгарликка сабаб бўладими?
Кодекснинг 301-моддасига кўра, ходим томонидан интизомий қилмиш содир этилиши уни интизомий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.
Қарз шартномасини тузишда нималарга эътибор қаратиш керак?
Баъзан қарз олиб, қайтариб бермаслик оқибатида яқин қариндошлар ва қадрдон дўстлар ўртасида низо келиб чиқади.
Жиноят ишларда ярашув амалиётини қўллаш тартиби: нималарни билиш муҳим
Барча ишлардан сўнг суд ажрими чиқарилади.
Уй-жойни иккиламчи ижарага бериш тартиби қандай?
Бугунги кунда кўчмас мулк бозорининг энг фаол тармоқларидан бири — бу уй-жой ижараси ҳисобланади.
Россиянинг Курск, Брянск ва Белгород вилоятларидаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди
Ўзбекистоннинг Россиядаги Элчихонаси зарур эҳтиёт чораларини кўришни, ўта зарурат бўлмаса, кўчага чиқмасликни, одамларнинг кўп тўпланишига йўл қўймаслик ва жамоат жойларига боришни чеклашни тавсия қилган.
Россияда қаровсиз қолган 17 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди
Болаларга Ватанга қайтиш учун бепул сертификатлар берилган.
Шавкат Мирзиёев бугун Россияга боради
Ўзбекистон Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан Келажак Ўйинлари” мусобақасининг тантанали очилиш маросимида иштирок этади.
Россия Ўзбекистонга газ етказиб бериш ҳажмини максимал оширди
Ўзбекистон томони “Газпром”дан газ етказиб бериш ҳажмини оширишни сўраган.