Ўзбекистон
31.10.2023
952
Турк журналисти Cansin Helvaci янгиликлар дастурини салом бермасдан бошлади. У эфир аввалиданоқ Исроил-Фаластин уруши даҳшатлари, қонли воқеалар ҳақида гапириб, биринчи марта бошловчилик қилиш учун эфирга чиқишни истамагани, кун ёришмаётгани, ҳалиям қоронғулик эканлигини, чуқур изтиробларини баён этди. "Мана бу расмлар олдида туришдан ҳам уяляпман", дейди у студия фонидаги уруш даҳшатлари акс этган суратларга ишора қилиб. "Кеча кечки соатларда нималар содир бўлганини кўриб чиқамиз. Аммо кечадан буён агар ёстиққа бошингизни қўяётганда, кўнглингиз хотиржам бўлмаса, ухлолмаган, даҳшатли тушлар кўрган, бир пиёла сув ичаётганда уятни ҳис қилган, уларни хотирлай олган бўлсангиз, оилангизга қараганингизда, яқинларингизни ўйлаганингизда кўзларингиз ёшга тўлган бўлса, шу он юрагингиз оғриб, ҳаётдан маза қилмаётган бўлсангиз, қанчалар бахтлисиз. Чунки инсонсиз!", деди у. Журналист болаларнинг қатл қилинаётганини бутун дунё жим томоша қилиб турганини қаттиқ қоралайди: "Биз бу ҳолатни сўз тугаган жой деймиз, аммо шу ҳақида гапиришга уриняпмиз. Такроран айтаман, ишонинг, уяляпман. "Кимлардан эканлиги, ирқи, дини, тили, ҳеч нарсанинг аҳамияти йўқ, дунёнинг кўз ўнгида ўн икки кундан бери болалар қатл қилинмоқда ва бутун олам буни томоша қилиб турибди", деди у. Саксон йилдан буён яҳудийлар қатлига оид фильмларни томоша қилиб келяпмиз. Бутун дунё. Таъсирланяпмиз, хафа бўляпмиз. Кошки ўша фильмларни мана бу ишларни қилаётганлар ҳам кўрса эди. Булар фильм эмас, булар ҳақиқатнинг ўзгинаси. Ва жонли эфирларда, бутун дунё кўз ўнгида ўн икки кундан бери бўлим-бўлим сериал кўраётгандек томоша қиляпмиз. Оталарни кўряпмиз қўлларида халталарда болаларининг жасадларини кўтариб юришибди. Инсонман деган ҳамманинг қалби оғримоқда. Ростданам етарли!. Агар дунёда заррача адолат бўлаги қолган бўлса, кимдир бунга “тўхта” десин. Ҳозир кечаги янгиликларга ўтамиз. Барчангиздан узр сўрайман, афвингизни тилайман, аммо инсон бўлган ҳеч кимнинг бунга юраги чидамайди ва чидолмаслиги керак. Касалхонани бомбардимон қилишди, касалхонани. Уйларини портлатишди, ўликларини портлатишди, буям етмади, улар сиғинган касалхонани портлатишди. Ва уларни, ўша болаларни, ўша инсонларни ҳайвон дейишди. Инсон эмас дейишди, террорчи дейишди. Бутун дунё кўз ўнгида ҳеч ким уларга тўхта демаяпти, давом этишмоқда".
Улашиш:
Бошқалар
Дорихоналарда тез-тез учрайдиган ёзув: “сотиб олинган дори воситалари қайтариб олинмайди”
Бироқ сифатсиз дори воситалари, шунингдек шифокор томонидан берилган рецептга номутаносиб тарзда дорихона томонидан реализация қилинган дори воситалари мазкур Низомга мувофиқ қайтарилиши лозим.
Никоҳ шартномаларини тасдиқлаш тартиби белгиланди
Низомга кўра, нотариуслар томонидан никоҳ шартномаси нотариал идора биносида, видеоконференцалоқа орқали ёки мурожаат қилувчиларнинг хоҳишига кўра сайёр тартибда расмийлаштирилади.
Нотариал ҳаракатларни видеоконференцалоқа орқали ўтказса бўладими?
Нотариал ҳаракатларни видеоконференцалоқа режимида амалга ошириш «E-notarius.uz» электрон портали ва «Notarius» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали тартибга солинади.
Давлат органлари ва ташкилотлари функцияларининг мазмун-моҳиятига бағишланган янги услубий қўлланма
Қўлланмада давлат органлари ва ташкилотларининг вазифа ва функциялари ўзаро боғлиқ тушунчалар экани тушунтирилади.