Ўзбекистон
06.11.2023
1 440

Ғазо секторидаги уруш оқибатида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш агентлигининг (UNRWA) 88 нафар ходими ҳалок бўлди. “7 октябрдан бери инсонпарварлик ёрдамини кўрсатувчи ходимлар, жумладан UNRWAнинг 88 нафар ходими ҳалок бўлди. Бу Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг битта можарода кўрган энг катта йўқотишидир. Биз яна бир бор томонларни халқаро гуманитар ҳуқуқ ва инсон ҳуқуқлари бўйича ўз мажбуриятларини ҳурмат қилишга чақирамиз”, — дейилади БМТ Бош котибининг гуманитар масалалар бўйича ўринбосари, Жаҳон соғлиқни сақлаш бошқармаси раҳбари ва бошқалар томонидан имзоланган баёнотда. Ҳужжатда, шунингдек, Ғазо секторини етарли миқдорда сув, озиқ-овқат, дори-дармон ва ёқилғи билан таъминлаш зарурлиги таъкидланган. Гуманитар ёрдам кўрсатиш маъсуллари барча гаровга олинганларни зудлик билан озод қилишни ва фуқаролик инфратузилмасини, жумладан, касалхоналар, бошпана ва мактабларни ҳимоя қилишни талаб қилди. “Етар. Зудлик билан ўт очиш тугаши керак”, – дейилади баёнотда. Исроил маълумотларига кўра, 7 октябрдан бери давом этаётган урушда 1,4 минг киши қурбон бўлган, 5,4 минг киши жароҳатланган. Ғазо сектори Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 9,5 минг киши ҳалок бўлган, 24,2 минг киши жароҳатланган.
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Квартира сотиб олаётганда нималарни текшириш керак?
Квартира харид қилишда шошилиш энг катта хатолардан бири бўлиши мумкин.
Кўзгудаги ҳақиқат: болангиз нима кўраяпти?
Бугуннинг ёшлари учун асосий овунчоқ ва таъбир жоиз бўлса, “нажот” бўлаётган интернетда эса, ҳамма нарса бор – яхши ҳам, ёмон ҳам...
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Ғазо секторида ҳалок бўлганлар сони 22 мингдан ошди
Қурбонларнинг қарийб 70 фоизи аёллар ва болалардир.
Ғазо секторида 1,5 миллион нафарга яқин аҳоли уйсиз қолган – БМТ
Исроил ва Фаластин ўртасидаги зиддият туфайли миллионлаб одам ўз уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлган.
Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси ўзбекистонликларни турли акцияларга чиқмасликка чақирди
Элчихона турли ёлғон ташвиқотларга берилмаслик, қонунга зид хатти-ҳаракатлар содир этмаслик бўйича огоҳлантириш берди.
“Дунёда заррача адолат бўлаги қолган бўлса, кимдир бунга “тўхта” десин”: турк журналисти янгиликлар дастурини чуқур қайғу билан бошлади
"Кимлардан эканлиги, ирқи, дини, тили, ҳеч нарсанинг аҳамияти йўқ, дунёнинг кўз ўнгида ўн икки кундан бери болалар қатл қилинмоқда ва бутун олам буни томоша қилиб турибди", деди у.