Ўзбекистон
23.04.2021
1 099

Адлия вазирлиги мажлислар залида “Tashkent Law Spring” II Халқаро юридик форуми доирасида “Электрон нотариат – келажакка нигоҳ” мавзусидаги давра суҳбати иш бошлади. Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси раиси Дилшод Ашуров модераторлигида ўтаётган ушбу давра суҳбатида бир қатор хорижий ҳамкорлар ўз маърузалари билан иштирок этмоқда. Хусусан, Германия нотариуслари Федерал палатасининг халқаро алоқалар бўйича бош вакили Ричард Бок, Литва Нотариал палатаси президенти Мариус Страчкайтис, Украина Нотариал палатаси президенти Владимир Марченко, Россия Нотариал палатаси Президенти Константин Корсик ва бошқалар электрон нотариат истиқболлари ҳақида фикр-мулоҳазалар юритишади. Анжумандан мақсад — электрон нотариатни такомиллаштириш орқали нотариал ҳаракатларни амалга оширишда аҳолига янада қулайликлар яратишдан иборат. Хорижлик спикерларнинг қимматли фикрлари билан сессия давомида танишасиз.
Улашиш:
Бошқалар
Чет элда ўқиш орзу эмас: Олдинга қўйилган ҳар бир қадам масофани камайтиради
Кўплаб талабалар учун чет эл университетларига кириш мураккаб жараёндек кўринади.
Мурожаатларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш кафолатлари
Бу жараёнда Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва амалдаги қонунлар талабларига қатъий риоя этилиши лозим.
I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган талабаларга қандай таълим имтиёзлари бор?
Талабалар турар жойига жойлашиш учун ариза бериш 1 августдан бошлаб ўқув йили якунига қадар давом этади.
Ижарачилик сарсонгарчиликми ёки қулайлик?!
Ижарачиларнинг ҳам елкасига шамол тегадиган бўлибди, деб қўйдим.
Бир кишининг номига 10 талаб шартнома тузилгани ростми? UzAuto Motors расмий ахборот берди
Ижтимоий тармоқларда оммабоп автомобиллар учун шартнома очилганидан кейин шартнома олишда адолатсизлик бўлаётган ҳақида хабарлар тарқалди.
Нотариал ҳаракат расмийлаштириш учун фуқаролардан талаб қилинадиган ҳужжатлар ҳажми 87 фоизга қисқартирилди – Адлия вазири
Бугун, 10 октябрь куни Самарқандда бошланган Халқаро нотариал ҳамкорлик комиссиясининг навбатдаги йиғилишида адлия вазири Акбар Тошқулов сўзга чиқиб, охирги йилларда Ўзбекистонда нотариат соҳасида амалга оширилган ишлар ва келгусидаги режаларни маълум қилди.
Тилхат шартнома ўрнига ўтадими? Қарз олиш, бериш, ундириш бўйича муҳим 5 та қоида
Қарз шартномаси тузилмаса нима бўлади? Қарзни ундира олмаса, қарз олган шахс жавобгарликка тортиладими? Суд орқали қарзни ундириш учун қанча давлат божи тўланади? Hudud24.uz қарзга оид муҳим нормаларни тушунтиради.
Фарқи бор: фуқаролик-ҳуқуқий шартнома ва меҳнат шартномаси
Ишга кирганингизда қўлингизга шартнома тутқизишади ва сиз уни ўқиб-ўқимай имзолайсиз. Асосийси, ишга кириб олдим-ку, энди яхши ишласам бўлди деб ўйлайсиз. Тўхтанг! Шартномани яхшилаб ўқинг.