Ҳуқуқ
14.12.2023
1 300

Ўзбекистонда дронлардан ноқонуний фойдаланганлик учун белгиланган жавобгарлик енгиллаштирилмоқда. Бунга оид қонун лойиҳаси Парламент қуйи палатасидаги ХДП фракциясининг навбатдаги йиғилишида муҳокама қилинди.
“Бугунги кунда фуқаролар ва хорижий сайёҳлар томонидан учувчисиз учадиган аппаратлар олиб келинганда уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиши ва процессуал ҳаракатлар амалга оширилиши, интернет тармоғида жамоатчилик томонидан кескин муҳокама ва мунозараларга сабаб бўлиб, мамлакатимизнинг имиджига салбий таъсир кўрсатмоқда”, — дейилади муҳокамада
Ушбу ҳужжат билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс учувчисиз учадиган аппаратларни, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмларини қонунга хилоф равишда олиб кириш, ўтказиш, олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш ҳаракатларини содир этганлик учун маъмурий жавобгарликни назарда тутувчи 185-4-модда билан тўлдирилмоқда.
Шунингдек, Жиноят кодексининг 244-4-моддасида белгиланган санкцияларга муқобил жарима, ахлоқ тузатиш ишлари, озодликни чеклаш каби жазо турлари киритиляпти.
Қонун лойиҳаси ташаббускорларининг айтишича, лойиҳанинг қабул қилиниши учувчисиз учадиган аппаратларни Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш ва ундан фойдаланишнинг ўрнатилган тартиб қоидаларини ўзгартирмаган ҳолда, бугунги кунда жамоатчиликда юзага келаётган эътирозли кайфиятни юмшатиш имкониятини яратади.
Амалдаги Жиноят кодексига кўра, учувчисиз учадиган аппаратларни, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмларини қонунга хилоф равишда олиб кириш, ўтказиш, олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.