Ўзбекистон
01.12.2023
979
© Фото: hudud24.uzҚувасой шаҳар ИИБ ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда тезкор-қидирув тадбирлари олиб борилди.
Унинг натижасида Т.Қ.нинг Қувасой шаҳар, Помон м.ф.й., Қайрилма кўчасидаги олма боғи холислар иштирокида текширилганда, боғда дарахтлар остида, тахминий нархи 11 млн 700 минг сўм миқдорида бўлган, 3 дона қоғоз қутиларда 39 та блок, 390 та қути ичида 3900 дона “С новом годом” номли пиротехника воситалари борлиги аниқланган.
Маълум қилинишича, ҳолат юзасидан Қ.Т.га нисбатан ЎзР. МЖтКнинг 185-моддаси прим 1-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортиш чораси кўрилган.
Бошқа ҳолатда эса, Сирдарёда аввалдан кузатувга олинган шахс бошқарувидаги “Isuzu” юк автотранспорт воситаси тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилган.
Натижада, автомашина юкхонасидаги банан қутилари орасига 8 қути пиротехника воситалари яширилганини фош бўлган.
Хорижда ишлаб чиқарилган ва ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган 3 турдаги 201 минг донадан ортиқ салют ва петардаларнинг умумий қиймати 123 млн сўмни ташкил қилган.
Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Улашиш:
Бошқалар
Ижтимоий тармоқлардаги хатти-ҳаракатлар интизомий жавобгарликка сабаб бўладими?
Кодекснинг 301-моддасига кўра, ходим томонидан интизомий қилмиш содир этилиши уни интизомий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.
Қарз шартномасини тузишда нималарга эътибор қаратиш керак?
Баъзан қарз олиб, қайтариб бермаслик оқибатида яқин қариндошлар ва қадрдон дўстлар ўртасида низо келиб чиқади.
Жиноят ишларда ярашув амалиётини қўллаш тартиби: нималарни билиш муҳим
Барча ишлардан сўнг суд ажрими чиқарилади.
Уй-жойни иккиламчи ижарага бериш тартиби қандай?
Бугунги кунда кўчмас мулк бозорининг энг фаол тармоқларидан бири — бу уй-жой ижараси ҳисобланади.
"Бахти Ташкентский" нинг ўғли ва 5 киши ушланди
Улардан жабр кўрганлар Тошкент шаҳар ИИББга хабар бериши сўралган.
Энди дронлардан ноқонуний фойдаланганлик учун белгиланган жавобгарлик юмшатилиши мумкин
⚡️Блогер Олимжон Ҳайдаровга суд ҳукми ўқилди
Жиноят ишлари бўйича Фарғона туман судида блогер Олимжон Ҳайдаровга оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.
“Dok-1 maks” жиноят иши: суд бир ой муддатга танаффус эълон қилди
Айни пайтгача иши кўрилаётган судланувчиларнинг айблови билан боғлиқ ҳолат бўйича жиноят иши юзасидан қўшимча процессуал ҳаракатлар олиб бориш тақозо этилади.