Ўзбекистон
12.09.2023
1 392

Президент ҳузурида йўл хўжалиги соҳасини ислоҳ қилиш бўйича долзарб масалалар юзасидан бўлиб ўтди. Унда бундан буён ички йўлларни қуриш ва таъмирлаш учун бюджет маблағлари фақат “Менинг йўлим” дастури орқали ажратилиши белгиланди. “Энди қаерда ички йўл қуриш, қаердаги йўлларни таъмирлашни одамларимизнинг ўзи ҳал қилади. Шундай қилсак, лойиҳани танлаб олишда ва сифатни таъминлашда очиқлик бўлади, тўлиқ жамоатчилик назорати ўрнатилади”, - деди Президент. Ички йўлларни қуриш ва таъмирлаш учун 2024 йилда “Менинг йўлим” дастури доирасида 800 миллиард сўм ажратиш топширилди. Хусусий шериклик лойиҳаларини ишлаб чиқишда янгидан тузилаётган жамғарма имкониятларидан фойдаланиш зарурлиги таъкидланди. Бунда, махсус ишчи гуруҳ йўл хўжалиги соҳасида инвестиция ва давлат-хусусий шериклик методологияси ва мезонларини ишлаб чиқади. Вилоят ҳокимлари билан биргаликда лойиҳалар танлаб олинади ва инвесторларни жалб қилиш учун тайёрланади. Йиғилиш давомида соҳа мутасаддилари ва ҳудудлар раҳбарларининг ахбороти тингланди.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Йўлларни қуриш ёки таъмирлаш ишларига хусусий шерикларни фаол жалб қилишимиз шарт – Шавкат Мирзиёев
Президент ҳузурида ўтказилган йиғилишда ривожланган мамлакатларда ҳам йўлларни қуриш ёки таъмирлаш тўлиқ давлат ҳисобидан амалга оширилмаслиги айтиб ўтилди.
Энди йўл қурилишида “ресурс” усулидан “ҳажм” усулига ўтилади
Президент ҳузурида ўтказилган йиғилишда бу бўйича таклифлар қўллаб-қувватланди.
Ўзбекистонда аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлигини узайтириш бўйтча тиббиётга йўналтириладиган маблағлар ҳажми 2 баробарга оширилади
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларига байрам табриги йўллади.
Шавкат Мирзиёев Эрон Президенти билан учрашди
Президентлар икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш йўлларини муҳокама қилдилар.