#NoComment
09.11.2023
1 834
© Фото: hudud24.uzТошкентда ўтаётган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммити тадбирлари доирасида 9 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий билан учрашуви бўлиб ўтди. Ўзбекистон-Эрон муносабатларини янада мустаҳкамлаш, савдо, инвестициялар, инновациялар ва транспорт соҳаларида амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. [caption id="attachment_24344" align="aligncenter" width="1280"]
ФОТО: president.uz[/caption] Ўзаро мулоқотлар фаол давом этаётгани мамнуният билан қайд этилди. Икки томонлама савдода ўсиш суръати сақланиб қолмоқда, иқтисодиётнинг турли тармоқларида кооперация лойиҳалари биргаликда амалга оширилмоқда. Илгари олий даражада эришилган келишувларни тўлиқ рўёбга чиқариш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. [caption id="attachment_24342" align="aligncenter" width="1280"]
ФОТО: president.uz[/caption] Саноат кооперацияси ва маҳаллийлаштириш, қишлоқ хўжалиги, логистикада ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш учун имкониятлар мавжудлиги таъкидланди. Ўзбекистон ва Эрон раҳбарлари маданий-гуманитар ва илм-фан соҳасидаги алмашинувларни ривожлантириш муҳимлигини кўрсатиб ўтдилар. Шунингдек, минтақавий аҳамиятга молик масалалар, шу жумладан Афғонистондаги бугунги вазият нуқтайи назаридан кўриб чиқилди. [caption id="attachment_24343" align="aligncenter" width="1280"]
ФОТО: president.uz[/caption]
Улашиш:
Бошқалар
Телефон сўзлашувларини қандай тартибда эшитиш мумкин?
Сўзлашувларни эшитиб туриш ва ахборот олиш бўйича тергов ҳаракатини ўтказиш учун суриштирувчи ёки терговчи тегишли илтимоснома киритади.
Миси чиққан уста
Ишонч – инсонлар ўртасидаги энг қимматли нарса.
Коррупцияга оид жиноятларнинг аниқ рўйхати белгиланди
Lавлат органлари ва ташкилотлари, ҳудудлар ва соҳалар кесимида коррупция даражасини аниқлаш ва уни минималлаштириш мақсадида коррупцияга оид хавф-хатарлар харитаси шакллантирилади
Мастликни аниқлаш учун текширувдан ўтишни рад этса нима бўлади?
Кўпчилик текширувдан ўтишни рад этса, жавобгарликдан қутуламан, деб ўйлайди.