currencies image

12 705,79 UZS

59,23

usd

currencies image

14 704,41 UZS

243,07

eur

currencies image

159,20 UZS

1,68

ru



АсосийЯнгиликларЭнди тезюрар поездларда йўловчиларни ташиш тарифлари бозор тамойиллари асосида тартибга солинади

Энди тезюрар поездларда йўловчиларни ташиш тарифлари бозор тамойиллари асосида тартибга солинади

Ўзбекистон

calendar

11.10.2023

eye

637

Энди тезюрар поездларда йўловчиларни ташиш тарифлари бозор тамойиллари асосида тартибга солинади

“Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти соҳасини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-329, 10.10.2023 й.) қабул қилинди. Қарорга кўра, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ва унинг таркибидаги корхоналар негизида 2024 йил 1 январгача қуйидагилар ташкил этилади: – йўл хўжалиги, электр таъминоти, сигналлаштириш ва алоқа, локомотив хўжалиги, ягона диспетчерлик маркази ва юк станциялари иш фаолиятини таъминлаш бўйича “Темирйўлинфратузилма” АЖ; – юк ташиш хизматларини амалга ошириш, юк вагон ва контейнер хўжалигини сақлаш ва ривожлантириш, мультимодал “эшикдан эшиккача” ташувларни йўлга қўйиш, логистика марказлари ва терминалларини ташкил этиш бўйича “Темирйўлкарго” АЖ; – юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездларда йўловчиларни ташиш хизматини кўрсатиш бўйича “Темирйўлекспресс” АЖ; “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ таркибида вокзаллар фаолиятини таъминлаш бўйича “Темир йўл вокзаллари” МЧЖ ва шаҳар атрофида йўловчилар ташиш бўйича “Шаҳар атрофида йўловчи ташиш” МЧЖ; – болалар оромгоҳлари, соғлиқни сақлаш, маданий-маърифий ва спорт объектларини сақлаш бўйича “Темир йўл ижтимоий хизматлар” муассасаси. Темир йўлда юкларни маҳаллий, экспорт ва импорт йўналишларида ташиш тарифларига тақдим этилган чегирмалар 2024 йил 1 январдан бекор қилинади ҳамда уларни фақат Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тақдим этиш тартиби жорий этилади (бундан икки ёки ундан кўп хорижий мамлакатларнинг темир йўл маъмуриятлари билан келишувларга асосан тақдим этилган чегирмалар мустасно). 2023 йил 1 декабргача темир йўлларда юкларни ташиш тарифларига тақдим этиладиган чегирмалар рўйхати тасдиқланади. 2024 йил 1 январдан юк вагонлари ва контейнерларни тақдим этиш ҳамда юқори тезликда ҳаракатланадиган ва тезюрар поездларда йўловчиларни ташиш хизматлари тарифларини давлат томонидан тартибга солиш амалиётидан воз кечилади ва уларни бозор тамойиллари асосида тартибга солиш механизмига ўтилади. 2025 йил 1 январдан маҳаллий йўналишларда йўловчиларни ташиш хизматларини (юқори тезликда ҳаракатланадиган ва тезюрар поездларда йўловчиларни ташиш бундан мустасно) кўрсатишдан кўрилган зарарлар, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан темир йўл транспортида юк ташиш хизматларига берилган чегирмалар Давлат бюджети ҳисобидан компенсация қилинади. 2027 йил 1 январгача темир йўл транспорти хизматларини кўрсатувчи корхоналар томонидан олиб кириладиган ортиш-тушириш ишлари учун мўлжалланган механизм ва ускуналарга божхона божининг ноль ставкаси қўлланилади. 2026 йил 1 январгача “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ва унинг таркибидаги корхоналарга ўзаро тўғридан-тўғри шартномалар асосида товарларни сотиш, ижарага бериш, харид қилиш, етказиш, иш (хизмат)ларини бажаришга рухсат берилади.

Улашиш:

Бошқалар

22-май 2025, 11:01
1 012

Йўналишсиз такси фаолиятини тартибга солиш ва уларга қўйиладиган талаблар

Ҳайдовчи фаолиятини меҳнат ва дам олиш режимига риоя этган ҳолда амалга оширади.


24-май 2025, 04:11
998

Мактаб битирувчилари қандай ҳолатларда якуний аттестация топширишдан озод этилади?

Низомнинг иловасига мувофиқ тасдиқланган 59 турдаги якуний давлат аттестациясидан озод қилиш мумкин бўлган касалликларга асосан озод этилади.


19-май 2025, 12:43
921

Ҳайдовчи ва ЙПХ ходими: қонун доирасидаги ўзаро муносабатлар

Қоидабузарлик аниқланганда ЙПХ ходими ҳайдовчига аввал айнан содир этган қоидабузарликни тушунтириб, шундан сўнг ҳужжатларни текшириб, чора кўриши керак.


29-май 2025, 05:38
900

“Tashkent Law Spring” тўртинчи халқаро юридик форуми иштирокчиларига

Авваламбор, сизларни “Рақамли технологиялар даври: келажакка ҳуқуқий назар”мавзусидаги “Tashkent Law Spring” IV халқаро юридик форумининг очилиши билан самимий қутлайман.

Мавзуга доир янгиликлар: