currencies image

12 928,27 UZS

18,47

usd

currencies image

13 462,21 UZS

46,35

eur

currencies image

129,66 UZS

0,57

ru



АсосийЯнгиликларЭр-хотин бир-бирига алимент тўлаш мажбурияти. Муҳим 5 жиҳат

Эр-хотин бир-бирига алимент тўлаш мажбурияти. Муҳим 5 жиҳат

Ҳуқуқ

calendar

02.12.2024

eye

1 059

Эр-хотин бир-бирига алимент тўлаш мажбурияти.  Муҳим 5 жиҳат

Никоҳни тугатиш давомида бола кимга қолаётганлигига қараб суд кимдан қанча алимент ундиришни ҳал қилади. Аммо ўртада бола бўлмасачи? Бу ҳолатда ҳам эр-хотин бир-биридан алимент ундира оладими?

Hudud.24 сайти колумнисти Муроджон Нажмиддинов шу ҳақда сўз юритади.

 

1. Эр-хотин ажрашмаган тақдирда ҳам бир-бирига моддий ёрдам бериши шарт.

Эр-хотин ажрашмаган тақдирда ҳам бир-бирига моддий ёрдам бериши шарт. Ёрдам беришдан бош тортилган тақдирда, иккинчи томон суд орқали алимент олиши мумкин.

Хўш, алимент кимларга берилади? Оила кодексига кўра, қуйидаги шахслар алимент сўраши мумкин:

ёрдамга муҳтож, меҳнатга лаёқатсиз эр ёки хотин;

хотин ҳомиладорлик даврида ва ўртада бола туғилган кундан эътиборан 3 йил давомида;

ўртадаги ногиронлиги бўлган болани у 18 ёшга тўлгунига қадар парваришлашни ёки болаликдан I гуруҳ ногиронлиги бўлган ўртадаги болани парваришлашни амалга оширган, ёрдамга муҳтож бўлган эр (хотин).

 

 

Аммо ҳар доим ҳам эмас – алимент тўлаши сўралаётган томон моддий ёрдам беришга имконияти бўлиши керак.

Бу ҳар бир ҳолатда суд томонидан алоҳида ҳал қилинади.

2. Никоҳдан ажралганидан кейин собиқ эр (хотин)нинг таъминот олиш ҳуқуқи

Етарли маблағга эга бўлган собиқ эр (хотин)дан:

собиқ хотин ҳомиладорлик даврида ва ўртада бола туғилган кундан бошлаб 3 йил давомида;

ўртадаги ногиронлиги бўлган болани у 18 ёшга тўлгунига қадар парваришлашни ёки болаликдан I гуруҳ ногиронлиги бўлган болани парваришлашни амалга оширган, ёрдамга муҳтож бўлган собиқ хотин (эр);

никоҳдан ажралгунга қадар ёки никоҳдан ажралган пайтдан бошлаб бир йил давомида меҳнатга лаёқатсиз бўлиб қолган ёрдамга муҳтож собиқ хотин (эр);

никоҳдан ажралган пайтдан бошлаб беш йил ичида пенсия ёшига етган ёрдамга муҳтож хотин (эр), агар эр-хотин узоқ вақт никоҳда туришган бўлса, суд тартибида алимент талаб қилиш ҳуқуқига эга.

 

 

Никоҳдан ажралгандан кейин собиқ эр ёки хотинга тўланадиган алимент миқдори ва уни тўлаш тартиби собиқ эр-хотин ўртасидаги келишув билан белгиланиши мумкин.

3. Алимент миқдори

Эр-хотин ўртасида алимент тўлаш тўғрисида келишув бўлмаса, эр ёки хотинга суд тартибида ундириб бериладиган алимент миқдори суд томонидан эр ёки хотиннинг моддий ва оилавий аҳволини ҳамда тарафларнинг эътиборга лойиқ бошқа манфаатларини эътиборга олиб, ҳар ойда пул билан тўланадиган қатъий суммада белгиланади.

 

 

Алимент миқдори меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдори 11,75 фоизидан кам бўлмаслиги керак (бунги кунда 135 минг сўм).

4. Алимент тўлаш тўхтатиши/чекланаши

Суд қуйидаги ҳолларда:

агар эр-хотин никоҳда қисқа вақт мобайнида бўлган бўлса;

агар ўз таъминоти учун маблағ тўланишини талаб қилаётган эр ёки хотиннинг нолойиқ хулқ-атвори туфайли никоҳдан ажратилган бўлса;

агар ёрдамга муҳтож эр ёки хотиннинг меҳнатга лаёқатсиз бўлиб қолиши унинг спиртли ичимликларни, гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни суиистеъмол қилиши ёки қасддан жиноят содир этиши оқибатида юз берган бўлса, эр (хотин)ни ёрдамга муҳтож меҳнатга лаёқатсиз хотин (эр)га таъминот бериш мажбуриятидан озод қилиши ёхуд бу мажбуриятни муайян муддат билан чеклаб қўйиши мумкин.

5. Алимент олиш ҳуқуқининг тугаши

Эр-хотиннинг бир-биридан таъминот олиш ҳуқуқи асос бўлган шартлар тугаган тақдирда, шунингдек никоҳдан ажралган ёрдамга муҳтож, меҳнатга лаёқатсиз эр ёки хотин янги никоҳга кирганда тугайди.

Бундай ҳолларда, агар таъминот учун маблағ суднинг ҳал қилув қарорига биноан ундирилган бўлса, уни тўлаши шарт бўлган эр (хотин) бундан буён алимент тўлашдан озод этиш ҳақидаги талаб билан судга мурожаат қилишга ҳақли.

Улашиш:

Бошқалар

14-декабр 2024, 07:32
2 585

Судланганлик ҳолати қачон тугалланган ҳисобланади?

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида шахснинг судланганлик ҳолатини тугалланиши шартлари белгиланган.


26-ноябр 2024, 12:47
2 490

Пробация бўлинмалари ходимларининг ваколатлари кенгайтирилади

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-999-сон, 15.11.2024 й.) билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг  айрим моддаларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди.


4-декабр 2024, 10:53
2 100

Ер участкаларидан самарали ва мақсадли фойдаланишни таъминлаш механизмлари такомиллаштирилади

Шунингдек, Фуқаролик процессуал кодекси ва Иқтисодий процессуал кодекси ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган, давлат мулкида бўлган ер участкасини қайтариш, ўзбошимчалик билан қурилган иморатни бузиб ташлаш тўғрисидаги ишлар бўйича алоҳида иш юритилишини назарда тутувчи қоидалар билан тўлдирилди.


2-декабр 2024, 12:51
1 059

Эр-хотин бир-бирига алимент тўлаш мажбурияти. Муҳим 5 жиҳат

Эр-хотин ажрашмаган тақдирда ҳам бир-бирига моддий ёрдам бериши шарт. Ёрдам беришдан бош тортилган тақдирда, иккинчи томон суд орқали алимент олиши мумкин.