Ўзбекистон
11.03.2023
1 162

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон 14 май куни мамлакатда умумий сайлов тайинлаш тўғрисидаги фармонни имзолади, ҳужжат Анқарадаги Бештепа президентлик қароргоҳида имзоланди ва маҳаллий телеканалларда намойиш этилди. Ҳукмрон Адолат ва Тараққиёт партияси (АК Партия) йиғилишида сўзга чиққан Эрдўғон мамлакат жануби-шарқидаги вайронкор зилзиладан кейинги муҳокамалар чоғида мамлакатда умумий сайловлар 14 майга белгиланганини тасдиқлади. Эрдўғаннинг рақиби «Республика иттифоқи»дан номзод, мухолифатдаги «Халқ иттифоқи»нинг ягона номзоди, Республика Халқ партияси етакчиси Камол Қиличдорўғли. Сайловолди сўровлар натижалари ҳозирча бўлажак сайловлар фаворитини аниқламаяпти, бироқ экспертларнинг таъкидлашича, жорий сайлов жараёни 46 мингдан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлган вайронкор зилзилалар туфайли ҳукмрон партия учун қийин кечади. Президентлик сайлови ҳақидаги фармондан кейин Олий Сайлов Кенгашининг 11 март шанба куни йиғилиши ва сайловнинг 14 май куни бўлишини жамоатчиликка эълон қилиши кутилмоқда. Агар иккинчи тур бўлса, у 28 май куни ўтказилади. Ҳозирда Сайлов Кенгаши 16 ёки 18 мартда бўлиши кутилаётган сайлов кампаниясининг бошланиш санасини эълон қилиши кутилмоқда.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Эрдўғон сайловолди пойгасида асосий фаворит деб топилди
Иштирокчиларнинг 49,8 фоизи Президент Эрдоғанга овоз берамиз, деб жавоб берган бўлса, 21,7 фоиз Киличдароғлуга (Камол Халқ Республика партияси етакчиси) овоз берган. Явас (Анқара ҳокими Мансур) 9,6 фоиз ва Имомоғлу (Истанбул ҳокими) 6,9 фоиз овоз олган.
"Эрдўған янги конституция қабул қилмоқчи" – эксперт сайловдан кейинги Туркия истиқболи ҳақида
Президентлик пойгасидан чиқиб кетган Синан Оған сайловнинг иккинчи босқичида Эрдўғонга овоз беришга чақирди
Туркиядаги президент сайловининг биринчи даврасида учинчи ўринни эгаллаган Синан Оған сайловнинг иккинчи даврасида Ражаб Тоййиб Эрдоғанни қўллаб-қувватлашини маълум қилди. Бу Камол Қиличдорўғли учун нохуш хабар бўлди.
Эрдоған дон шартномаси узайтирилишини эълон қилди
Дон битими Россия ва Украина ўртасида уруш ҳаракати бошланганидан бери имзоланган ягона йирик кўп томонлама шартнома ҳисобланади. Ташаббус, биринчи навбатда, Украина ғалласини Қора денгиз орқали махсус йўлак орқали экспорт қилишни, иккинчидан, Россия қишлоқ хўжалиги экспорти йўлидаги тўсиқларни олиб ташлашни назарда тутади.