Ўзбекистон
12.07.2023
1 488

Европада экстремал жазирама кузатилмоқда, метеорологлар кучли момақалдироқ хавфидан огоҳлантирди. Aвстрияда тарихий максимал ҳарорат сабабли ТВ бошловчиси эфир вақтида бошидан сув қуйди. Мамлакат ҳукумати қуёшдан яшириниб, кондиционер остида салқинлаш мумкин бўлган махсус марказларни ташкил қилмоқда. Испанияни мавсумда иккинчи марта иссиқ тўлқин қамраб олди. Мамлакатнинг аксарият ҳудудларида жазирама туфайли огоҳлик сигнали эълон қилинди, айрим жойларда ҳаво ҳарорати Целсий бўйича 45 даражадан ошди. Сарагоса аҳолиси эса жазирамадан сақланиш учун ҳовуз ва бассейнларда кунни ўтказишга мажбур бўлишмода. Франция шарқида кучли шамол ва кучли ёмғир хавфи туфайли бешта департаментда об-ҳавонинг энг юқори – қизил хавф даражаси эълон қилинди. Тўққиз департаментда аномал иссиқлик, 21 та департаментда момақалдироқ туфайли хавф дараси жорий қилинган.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Ўтган 12 ой тарихдаги энг иссиқ ой бўлди
2023 йил июнидан 2024 йил майгача бўлган даврда ўртача глобал ҳарорат 1850–1900 йиллардаги саноатдан олдинги даврга қараганда 1,63 даража юқори бўлган.
“Санамай саккиз дема”: Европада футболчилар қанча солиқ тўлашини биласизми?
Аксарият футбол ишқибозлари футболдаги маошлар юқорилигидан ҳайрон қолишади ёки трансферлар ойнаси вақтида ўзлари мухлислик қиладиган футболчининг айнан қайсидир клубга ўтмай, бошқа жамоани танлаганидан норози бўлишади. Бу ерда улар эътибордан четда қолдирадиган жиҳат – бу солиқлардир! Хўш, миллионлаб мухлисга эга Европа футболида солиқлар қанча, улардан қочиш усуллари қандай, футболчилар шу сабаб Саудияга кетишмоқдами?
Бугундан Ўзбекистон ҳудудига жазирама қайтади
Июнь ойида сайёра иқлими мисли кўрилмаган даражада исиди