Ўзбекистон
16.10.2023
1 517

Фарғона шаҳридаги ҳайвонот боғида зебра ҳалок бўлди. Бу ҳақда Фарғона вилоят Экология бошқармаси хабар берди. Қайд этилишича, зебралар асосан 10-15 йил умр кўришини таъкидлаб, 5 ёшида ҳайвонот боғига келтирилган зебра ҳозирда келганига 7 йил бўлиб, 12 йил умр кўргани боис қариб, нобуд бўлган. Фарғона вилоят прокуратураси, вилоят Экология бошқармаси, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ва бошқа тегишли ташкилотлар иштирокида далолатномага асосан зебра жасади текширилиб, ҳозирда лабораторияда таҳлил ишлари олиб борилмоқда. “Африка ёввойи отлари ҳамда отлар кенжа уруғи — Зебра ҳайвони жуда эҳтиёткор, тез югуради. 1-1,5 ёшида вояга етади. Қўлга ўрганади, тутқунликда кўпаяди. Вазиятнинг қулай комбинацияси билан табиий шароитда зебралар 10 йилгача, асирликда эса 15 йилгача яшаши мумкин. Қимматли териси учун кўплаб овланиши туфайли сони кескин камайиб кетган”, — дейилади хабарда.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Тошкентдаги хонадонда юз берган ёнғинда 3 киши ҳалок бўлди
Вафот этган аёл 28, қизлар эса 8 ва 5 ёшда бўлган.
Ўзбекнинг Грета Тунберги — жиззахлик рассом қизалоқ уйсиз жониворларга қандай ёрдам бермоқда?
Уйсиз жониворларга ғамхўрлик қилиш “зооҳимоя” дейилади. Лекин Ўзбекистонда бундай ҳимоячилар кўп эмас. Хусусий бошпаналар ҳам саноқли. Дайди ит-мушукларга меҳр кўрсатадиган кўнгиллилар эса доимам топилавермайди. Бироқ кўчага улоқтирилган, шунчаки ташлаб кетилган ҳайвонлар учун жиззахлик қизалоқ яхшилик қилиш йўлини топган...
Бухорода “мусоровоз” талаба қизни босиб кетди
42 ёшли ҳайдовчи паст бўйли қизни пайқамасдан юк машинасини унинг устига ҳайдаб юборган.
Мисрда йирик ЙТҲ оқибатида 28 киши ҳалок бўлди
Чўлдаги йўлда содир бўлган бахтсиз ҳодиса оқибатида ўнлаб автомобиллар ёниб кетган.