Ўзбекистон
28.10.2023
1 396

Мисрдаги йирик йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида камида 28 киши ҳалок бўлди, яна 60 киши жароҳатланган, деб хабар берган “Ал Қабас” нашри. Чўлдаги йўлда содир бўлган бахтсиз ҳодиса оқибатида ўнлаб автомобиллар ёниб кетган. Дастлабки маълумотларга кўра, Қоҳира ва Искандария ўртасидаги автомагистралда автомобиллардан бирида мой сизиб чиққан. Бу бир неча автомобиль ва йўловчи автобуси ўртасида тўқнашувга олиб келган. Ҳодиса оқибатида бир қанча автомобиллар ёниб кетган. Ўз навбатида, Миср Соғлиқни сақлаш вазирлиги 45 киши жабрланганини маълум қилган. 20 га яқин тез ёрдам машинаси ярадорларни яқин атрофдаги шифохоналарга етказган. Маълум бўлишича, Миср прокуратураси воқеа юзасидан тергов бошлаган.
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Квартира сотиб олаётганда нималарни текшириш керак?
Квартира харид қилишда шошилиш энг катта хатолардан бири бўлиши мумкин.
Кўзгудаги ҳақиқат: болангиз нима кўраяпти?
Бугуннинг ёшлари учун асосий овунчоқ ва таъбир жоиз бўлса, “нажот” бўлаётган интернетда эса, ҳамма нарса бор – яхши ҳам, ёмон ҳам...
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Бухорода “мусоровоз” талаба қизни босиб кетди
42 ёшли ҳайдовчи паст бўйли қизни пайқамасдан юк машинасини унинг устига ҳайдаб юборган.
Навоийда cодир бўлган ЙТҲ оқибатида 3 киши ҳалок бўлди
20 ёшли ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши оқибатида автомашина ағдарилиб кетган.
Сурхондарёда поезд йўлига чиқиб кетган Spark ҳайдовчиси вафот этди (фото)
Аниқланишича, ҳайдовчи томонидан “Темир йўл кесишмалари орқали ҳаракатланиш” қоидасини қўпол равишда бузилган.
Ўтган 7 ой давомида Ўзбекистонда содир бўлган ЙТҲлар оқибатида 1 115 киши вафот этган
Салкам 4 800 та ЙТҲ сабабли тўрт ярим минг нафар одам турли тан жароҳатлари олган.