Ўзбекистон
02.08.2023
1 432

Ижтимоий тармоқларида икки нафар шахс ўзаро жанжаллашиб, бири иккинчисининг автомашинаси ойналарини тош билан уриб синдираётгани акс этган видео тарқалди. Маълум бўлишича, мазкур ҳолат Фарғона вилояти ИИБ томонидан ўрганиб чиқилган. Аниқланишича, жорий йилнинг 1 август куни Фарғона шаҳрида яшовчи фуқаро Ш.С. “Яндекс” фирмасига такси буюртма қилган ҳамда буюртмани мазкур фирма ҳайдовчиси Фарғона шаҳрида яшовчи 2002 йилда туғилган И.Р. қабул қилиб, бир оздан сўнг ўз бошқарувидаги “Cobalt” русумли автомашинасида С.Ш. турган С.Темур кўчасига етиб келган. Бироқ, фуқаро Ш.С. ҳайдовчи И.Р.нинг телефон аппарати ўчиб қолганлигидан ва унинг қўнғироғига жавоб бермаганидан жаҳли чиқиб, у билан ўзаро жанжаллашиб, И.Р.нинг автомашинаси ойналарини тош билан уриб синдириб юборган. Маълум қилинишича, ҳолатнинг барча иштирокчилари шахсига ойдинлик киритилиб, Ш.С қўлга олинган. Ҳозирда Фарғона шаҳар ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Шунингдек, мулкка етказилган моддий зарар миқдорини аниқлаш бўйича, тегишли тартибда экспертиза тайинланган. “Видеохабардаги ИИО ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви тайинланган. Якунига кўра, қонуний қарор қабул қилинади”, дейилади хабарда.
Улашиш:
Бошқалар
Ижтимоий тармоқлардаги хатти-ҳаракатлар интизомий жавобгарликка сабаб бўладими?
Кодекснинг 301-моддасига кўра, ходим томонидан интизомий қилмиш содир этилиши уни интизомий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.
Қарз шартномасини тузишда нималарга эътибор қаратиш керак?
Баъзан қарз олиб, қайтариб бермаслик оқибатида яқин қариндошлар ва қадрдон дўстлар ўртасида низо келиб чиқади.
Жиноят ишларда ярашув амалиётини қўллаш тартиби: нималарни билиш муҳим
Барча ишлардан сўнг суд ажрими чиқарилади.
Уй-жойни иккиламчи ижарага бериш тартиби қандай?
Бугунги кунда кўчмас мулк бозорининг энг фаол тармоқларидан бири — бу уй-жой ижараси ҳисобланади.