Ўзбекистон
18.09.2023
1 694

Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилоятида Ички ишлар органи ходимлари болали аёлни хизмат машинасида мажбуран олиб кетгани тасвирланган видео тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан ИИВ ахборот хизмати раҳбари Шоҳруҳ Ғиёсов маълумот берган. Келтирилишича, ҳозирда қўлида чақалоқ кўтарган аёллар ва вояга етмаган болаларнинг йўлларда, бозорлар ҳамда бошқа жойларда тиланчилик қилиш ҳолатларининг олдини олишга қаратилган комплекс профилактик чора-тадбирлар олиб борилмоқда. Унга кўра, катта эҳтимол билан мазкур видеода тасвирланган ҳолатда ҳам айнан йўлда тиланчилик қилаётган аёл ИИБ ходимлари томонидан олиб кетилган бўлиши мумкин. “Бу ҳолат айнан қаерда содир бўлгани аниқ эмас, бироқ Фарғона вилоятида экани айтилмоқда. Кадрлардаги аёл ҳам катта эҳтимол билан йўлларда тиланчилик қилаётгани учун чора кўриш мақсадида олиб кетилган. Бироқ ходимларнинг ҳар қандай вазиятда ҳам фуқароларга нисбатан бундай қўпол муносабатда бўлишини оқламаймиз. Шу боис уларга нисбатан ҳам хизмат текшируви олиб борилиб, ҳолат юзасидан қонуний чора кўрилади”, дейди ИИВ ахборот хизмати раҳбари.
Улашиш:
Бошқалар
Ижтимоий тармоқлардаги хатти-ҳаракатлар интизомий жавобгарликка сабаб бўладими?
Кодекснинг 301-моддасига кўра, ходим томонидан интизомий қилмиш содир этилиши уни интизомий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.
Қарз шартномасини тузишда нималарга эътибор қаратиш керак?
Баъзан қарз олиб, қайтариб бермаслик оқибатида яқин қариндошлар ва қадрдон дўстлар ўртасида низо келиб чиқади.
Жиноят ишларда ярашув амалиётини қўллаш тартиби: нималарни билиш муҳим
Барча ишлардан сўнг суд ажрими чиқарилади.
Уй-жойни иккиламчи ижарага бериш тартиби қандай?
Бугунги кунда кўчмас мулк бозорининг энг фаол тармоқларидан бири — бу уй-жой ижараси ҳисобланади.
Машинани ЙПХ ходимининг устига ҳайдаган ҳайдовчи қамалди
Ҳодиса юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилган ва Фарғона шаҳар судида кўриб чиқилган.
Фарғонада эркак такси ҳайдовчисининг машинасини тош билан уриб, пачоқлаб ташлади
Вазиятга такси ҳайдовчиси телефон аппарати ўчиб қолганлиги туфайли, мижознинг қўнғироғига жавоб бермагани сабаб бўлган.
Сурхондарёда 2 кунлик чақалоғини 35 млн сўмга сотмоқчи бўлган ота қўлга олинди
Ангор туманида эркак ўзининг шаръий никоҳ асосидаги турмуш ўртоғининг чақалоқ фарзандини чақалоқ туғилганидан 2 кун ўтиб сотиб юбормоқчи бўлган.
Блогер Олимжон Ҳайдаров товламачиликда гумонланиб қўлга олинди
Қайд этилишича, фарғоналик жамоатчилик фаоли “Қўқон Истиқлол” савдо комплекси МЧЖ расмийларидан товламачилик йўли билан моддий маблағ ундиришга уриниб, ўзи томонидан тайёрланган салбий мазмундаги мақолани интернет тармоқларида тарқатмаслик эвазига пул талаб қилган.