currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларФуқаролик йиғини органи қандай вазифаларни бажаради?

Фуқаролик йиғини органи қандай вазифаларни бажаради?

Ўзбекистон

calendar

29.12.2025

eye

96

Фуқаролик йиғини органи қандай вазифаларни бажаради?

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасида демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этиш жараёнида маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларининг ўрни ва аҳамияти тобора ортиб бормоқда.

Айниқса, фуқаролар йиғини жамиятда халқ ҳокимиятчилигини амалга оширишда, муҳим аҳамият касб этмоқда. Қайсики маънода, ўзини ўзи бошқариш органлари фуқаролар ва давлат ўртасида юзага келадиган муносабатларни мувофиқлаштириб боришда муҳим вазифаларни бажаради.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариши фуқароларнинг маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни ўз манфаатларидан, ривожланишнинг тарихий хусусиятларидан, шунингдек миллий ва маънавий қадриятлардан, маҳаллий урф-одатлар ва анъаналардан келиб чиққан ҳолда ҳал қилиш борасидаги Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари билан кафолатланадиган мустақил фаолиятидир.

Фуқаролар шаҳарчаларда, қишлоқларда, овулларда, шунингдек шаҳарлардаги, шаҳарчалардаги, қишлоқлардаги ва овуллардаги маҳаллаларда ўзини ўзи бошқаришга доир ўз конституциявий ҳуқуқини фуқароларнинг сайлов ҳуқуқлари кафолатларига мувофиқ фуқаролар йиғинлари (фуқаролар вакилларининг йиғилишлари) орқали амалга оширади.

Фуқаролар жинси, ирқи, миллати, тили, дини, эътиқоди, ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий мавқеидан қатъи назар, бевосита ёки ўзларининг сайланадиган вакиллари орқали ўзини ўзи бошқаришда тенг ҳуқуқларга эга.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқаришга доир ҳуқуқларини чеклаш тақиқланади.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятига давлат органларининг ва улар мансабдор шахсларининг ноқонуний аралашувига йўл қўйилмайди.

Фуқаролар йиғини аҳоли манфаатларини ифодалайди ва унинг номидан тегишли ҳудуд доирасида амал қиладиган қарорлар қабул қилади.

Фуқаролар йиғинида ўн саккиз ёшга тўлган ва тегишли ҳудудда доимий яшаётган шахслар қатнашади.

Фуқаролар йиғини органлари қуйидагилардир:

фуқаролар йиғини кенгаши;

фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялар;

тафтиш комиссияси.

Шу маънода, фуқаролик йиғини қуйидаги ваколатларга эга саналади:

— фуқаролар йиғини раисини, унинг ўринбосарларини (фуқаролар йиғини раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари ҳамда ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиларини, фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссияларнинг ҳамда тафтиш комиссиясининг раисларини ва аъзоларини сайлайди;

— фуқаролар йиғини раиси маслаҳатчиларининг ва фуқаролар йиғини кенгаши девонининг миқдор таркибини белгилайди, фуқаролар йиғини раисининг тақдимига кўра фуқаролар йиғинининг масъул котибини тасдиқлайди;

— фуқаролар йиғини кенгаши ва фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялар фаолиятининг асосий вазифаларини белгилайди;

— фуқаролар йиғинининг фаолият дастурини ва харажатлар сметасини, ҳудудни комплекс ривожлантиришни таъминлашга, тегишли ҳудуд доирасида ободонлаштиришга, кўкаламзорлаштиришга ва санитария ҳолатини яхшилашга қаратилган тадбирлар режаларини тасдиқлайди;

— аҳолининг ижтимоий ночор қатламларини қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади, ушбу мақсадда марказлаштирилган тарзда ажратиладиган давлат маблағларидан қонунчиликда белгиланган тартибда мақсадли ва самарали фойдаланилишини таъминлайди.

Бекжон Исмаилов,
"Адолат" МҲАМ ходими

Улашиш:

Бошқалар

18-декабр 2025, 04:25
552

Фуқаролар қанча миқдорда нақд пулларни чет элга олиб чиқиш мумкин?

Белгиланган суммадан ортиқ миқдордаги нақд валюта маблағларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқилишига йўл қўйилмайди.


19-декабр 2025, 03:34
503

ФҲДЁ органларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари нималардан иборат?

ФҲДЁ органларининг фаолияти юзасидан белгиланган тартибда Адлия вазирлиги ва ҳудудий адлия органларига ҳисобот бериши шарт.


7-январ 2026, 05:23
478

Давлат органлари ва ташкилотлари функцияларининг мазмун-моҳиятига бағишланган янги услубий қўлланма

Қўлланмада давлат органлари ва ташкилотларининг вазифа ва функциялари ўзаро боғлиқ тушунчалар экани тушунтирилади.


18-декабр 2025, 04:18
460

Қандай ҳолатлар меҳнат ва машғулотлар соҳасида камситишни тақиқлаш тўғрисидаги талабларни бузадиган шартлар ҳисобланади?

Амалиётда дастлабки синов муддати билан ишга қабул қилинган ходимларга бир хил ишни бажарадиган ҳамкасбларига нисбатан меҳнатига тўланадиган ҳақининг камайтирилган миқдорини ўрнатиладиган ҳолатлар учраб туради.