Ўзбекистон
16.10.2023
1 419

Бугун, 16 октябрь куни Ўзбекистон миллий ҳамда олимпия терма жамоалари ўртоқлик ўйинларини ўтказишди.
Биринчи бўлим сўнгида Веи Шихао хитойликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди.
Иккинчи бўлимнинг 77-дақиқасида рақиб жарима майдони ичида Аббосбек Файзуллаев пеналти ишлади.
Отабек Шукуров 11 метрлик нуқтадан тепган тўп дарвозабонга тегиб қайтди ва қайтган тўпни Шукуровнинг ўзи дарвозага йўллади.
86-дақиқада эса Жамшид Искандеров Ўзбекистоннинг иккинчи голига муаллифлик қилди.
Шу тариқа Сречко Катанец шогирдлари ғалабага эришди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси 13 октябрь куни Ветнам устидан ишончли тарзда ғалаба қозонган эди.
Ўртоқлик ўйини, 16 октябрь, душанба
Хитой – Ўзбекистон 1:2
Голлар: 1:0 — 42 Веи Шихао, 1:1 78 Отабек Шукуров, 1:2 — 86 Жамшид Искандеров.
Шунингдек, бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Миср ёшларига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди.
Учрашувнинг 27-дақиқасида Алишер Одилов ҳисобни очди. Иккинчи бўлимда ўзбекистонликлар бир киши кам бўлиб қолди. 73-дақиқада Билол Мазҳер ҳисобни тенглаштирди.
Ўйин сўнгида эса Зиёд Муҳаммад узоқдан чап оёқда зарба бериб, Назаров дарвозасини ишғол қилди ва Мисрга ғалаба келтирди.
Қайд этиш мумкин, 13 октябр куни Тимур Кападзе жамоаси Испания ёшларига қарши майдонга тушиб, 0:0 ҳисобида дуранг қайд этганди.
Ўзбекистон U-23 – Миср U-23 1:2
Голлар: 1:0 — 27 Алишер Одилов, 1:1 — 73 Билол Мазҳер, 1:2 — 90 Зиёд Муҳаммад.
Четлатиш: Маҳмуд Муҳаммаджонов (53).

Улашиш:
Бошқалар
Чет элда ўқиш орзу эмас: Олдинга қўйилган ҳар бир қадам масофани камайтиради
Кўплаб талабалар учун чет эл университетларига кириш мураккаб жараёндек кўринади.
Мурожаатларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш кафолатлари
Бу жараёнда Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва амалдаги қонунлар талабларига қатъий риоя этилиши лозим.
I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган талабаларга қандай таълим имтиёзлари бор?
Талабалар турар жойига жойлашиш учун ариза бериш 1 августдан бошлаб ўқув йили якунига қадар давом этади.
Ижарачилик сарсонгарчиликми ёки қулайлик?!
Ижарачиларнинг ҳам елкасига шамол тегадиган бўлибди, деб қўйдим.
Мисрдан Ўзбекистонга гепатит C’га қарши дори воситаларининг навбатдаги қисми жўнатилди
Жами 80 қутидан иборат 1 280 дона дори воситалари вирусология илмий-тадқиқот марказида даволанаётган беморларга тарқатилади.
Ўзбек футболининг “Ёш юлдуз”и Россия клубига ўтди
Ўзбекистон миллий жамоаси ҳамда “Пахтакор” клуби ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаев фаолиятини Россияда давом эттиради.
Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2026 ва Осиё кубоги-2027 саралашидаги иштирокини Туркманистонга қарши ўйиндан бошлайди
2026 йилги Жаҳон чемпионати ҳамда 2027 йилги Осиё Кубоги мусобақаларининг 2-қўшма саралаш босқичига қуръа ташлаш жараёни бўлиб ўтди.
Абдуқодир Ҳусанов Франция вице-чемпиони сафига ўтди
Ўзбекистон ёшлар ва миллий жамоаси аъзоси фаолиятини Францияда давом эттиради.