Ўзбекистон
27.07.2023
4 021

2026 йилги Жаҳон чемпионати ҳамда 2027 йилги Осиё Кубоги мусобақаларининг 2-қўшма саралаш босқичига қуръа ташлаш жараёни бўлиб ўтди.
Ўзбекистон миллий жамоаси ЖЧ-2026 ва Осиё кубоги-2027 саралашидаги иштирокини 2-босқичдан бошлайди. Қуръага кўра, Сречко Катанец шогирдлари Эрон, Туркманистон ва Ҳонгконг/Бутан жуфтлиги ғолиби билан E гуруҳидан жой олди.
Ўзбекистон жамоаси дастлабки турни 16 ноябрь куни Туркманистонга қарши сафар ўйини билан бошлайди. Иккинчи турда эса 21 ноябрь куни Эрон Ўзбекистонда меҳмон бўлади. Ўзбекистон миллий жамоасининг E гуруҳидаги ўйинлари тақвими: 16 ноябрь Туркманистон - Ўзбекистон 21 ноябрь Ўзбекистон - Эрон 21 март 2024 й. Ҳонгконг/Бутан - Ўзбекистон 26 март 2024 й. Ўзбекистон – Ҳонгконг/Бутан 6 июнь 2024 й. Ўзбекистон - Туркманистон 11 июнь 2024 й. Эрон – Ўзбекистон. Маълумот учун, ҳар бир гуруҳдан 1-2-ўриндаги жамоалар 3-саралаш босқичига йўлланма олади.Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Футбол. Ўзбекистон МТЖ Осиё кубогига тайёрланиш учун Қатарга йўл олади
Сречко Катанец 12 январъ куни бошланадиган мусобақа олдидан таркибга 28 нафар футболчини жалб этган.
Футбол. Ўзбекистон МТЖ сўнгги дақиқаларда гол уриб Хитойни ютди, ёшлар терма жамоаси аламли мағлубиятга учради
Бугун, 16 октябрь куни Ўзбекистон миллий ҳамда олимпия терма жамоалари ўртоқлик ўйинларини ўтказишди.
U-23. Ўзбекистон Эронни ҳам енгиб, Осиё кубоги йўлланмасини қўлга киритди
Олимпия терма жамоаси аввалроқ, Афғонистон ва Гонконг терма жамоларини йирик ҳисобларда мағлуб этганди.
U-23. Ўзбекистон Гонгконг дарвозасига жавобсиз 10 та гол урди
Футбол бўйича U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичининг 2-тури доирасида Ўзбекистон ОТЖ Гонгконгга қарши баҳс олиб борди.