Содда талқин
28.07.2024
1 599

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) жорий йилнинг 14 сентябридан 6 октябрига қадар Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган футзал бўйича 2024 йилги жаҳон чемпионатига аккредитациядан ўтказиш жараёнини бошлади.
Турнирга аризалар қабул қилиш 15 августга қадар давом этади.
Жаҳон чемпионатида ишлашни хоҳловчи ОАВ вакиллари ФИФА расмий сайти — media.fifa.com'ning медиа бўлимида рўйхатдан ўтишлари керак. Жаҳон чемпионати чипталари эгаларини тасдиқлаш ва аккредитациядан ўтказиш ФИФАнинг медиа бўлими томонидан амалга оширилади.
Ариза беришни хоҳловчи ОАВ ходимлари fifa.com расмий веб-сайтида ўз фаолият соҳалари бўйича ОАВ қоидалари билан танишишлари керак.
Эслатиб ўтамиз, 26 май куни қадимий Самарқанд шаҳридаги Регистон майдонида бўлажак жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтган эди. Унинг натижаларига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси Парагвай, Коста-Рика ва Нидерландия жамоалари билан «А» квартетидан жой олди. Жаҳон чемпионатининг очилиш учрашуви 14 сентябрь куни Ўзбекистон ва Нидерландия терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтади. Ўйинлар Тошкент, Андижон ва Бухоро шаҳарларида бўлиб ўтади.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.