currencies image

11 823,69 UZS

45,17

usd

currencies image

13 797,06 UZS

63,31

eur

currencies image

139,74 UZS

0,78

ru



АсосийЯнгиликларРасман! Ўзбекистон футзал миллий терма жамоасига испаниялик бош мураббий тайинланди

Расман! Ўзбекистон футзал миллий терма жамоасига испаниялик бош мураббий тайинланди

Ўзбекистон

calendar

20.09.2023

eye

1 298

Расман! Ўзбекистон футзал миллий терма жамоасига испаниялик бош мураббий тайинланди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси футзал бўйича юртимизда ўтказиладиган 2024 йилги Жаҳон чемпионатига юқори савияда тайёргарлик кўриш мақсадида таниқли испаниялик мутахассис Хосе Венансио Лопес билан музокаралар олиб борди. [caption id="attachment_20828" align="aligncenter" width="1280"] ФОТО: UFA[/caption] Бугун ЎФА раҳбарияти ва тажрибали мураббий ўртасида учрашув ўтказилди. Унда Хосе Венансио Лопес 2024 йилги Ўзбекистон футзал бўйича Жаҳон чемпионатини қабул қилиши катта воқеа эканлиги, мамлакатда футбол ва футзал ривожланиб бораётгани Ўзбекистон терма жамоасида ишлашга туртки бўлганини қайд этди ва билдирилган ишонч учун миннатдорчилик билдирди. Испаниялик мутахассис терма жамоада ишлаш билан бир қаторда UEFA ва FIFA инструктори сифатида маҳаллий мураббийларни тайёрлаш, терма жамоаларга футзалчилар етказиб бериш бўйича тизим ишлаб чиқиш, инфратузилмани ривожлантириш, шунингдек, Жаҳон чемпионатининг ташкилий йўналишларида ҳам ўз тажрибаси билан кўмаклашишга тайёрлигини маълум қилди. [caption id="attachment_20829" align="aligncenter" width="1280"] ФОТО: UFA[/caption] Шундан сўнг, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Хосе Венансио Лопес ўртасида шартнома имзоланди. ЎФА раҳбари олдинда турган масъулиятли турнирларга муносиб тайёргарлик кўриш бўйича барча шароитлар тақдим этилишини маълум қилиб, бош мураббийга омад тилади. [caption id="attachment_20830" align="alignnone" width="1280"] ФОТО: UFA[/caption]

Улашиш:

Бошқалар

31-июл 2026, 07:11
926

Бир лаҳзалик ишонч қимматга тушиши мумкин: фирибгарлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?

Алдаш орқали бошқанинг мол-мулкини қўлга киритиш жиноят ҳисобланади ва бунинг учун жиддий жавобгарлик белгиланган.


28-июл 2026, 10:13
861

Қандай ҳолатлар оқова сув тармоқларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш деб ҳисобланади?

Оқова сувларни чиқариб юбориш тармоқлари аҳоли саломатлигини сақлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда санитария-гигиена талабларини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.


6-август 2026, 05:19
804

Қайси ҳолларда ходимга ишланмаган вақт учун ҳақ тўланади?

Донор ходимларнинг тиббий кўрикдан ўтиши, қон топшириши ва ундан кейинги дам олиш куни учун ҳақ тўланади.


3-август 2026, 04:35
728

Сохта тўловга қобилиятсизлик учун қандай жавобгарлик бор?

Агар етказилган моддий зарар тўлиқ қопланган бўлса, шахсга озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилмайди.

Мавзуга доир янгиликлар: