Ўзбекистон
16.05.2023
2 304

САВОЛ: 11-синфни тугатяпман. Хусусий ОТМга ўқишга топширмоқчиман. Хусусий университетларга ҳам давлат гранти ўринлари берилганми? ЖАВОБ: Хорижий ва нодавлат ОТМда давлат гранти асосида таълим олиш мумкин. Республикада фаолият юритаётган хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларида давлат гранти асосида кадрлар тайёрлаш бўйича 1 000 та ўрин ажратилиши белгиланган. Ҳар йили 1 июлга қадар мазкур давлат грантининг олий таълим ташкилотлари ва бакалавриат таълим йўналишлари бўйича тақсимоти Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинади. Щзбекистонда фаолият юритаётган хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларига кириш имтиҳонлари якунлангач бир ой муддатда баллар кетма-кетлигига риоя қилган ҳолда, энг юқори балл тўплаган ва давлат грантини олиш истагини билдирган талаба, тегишли олий таълим ташкилоти ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ўртасида уч томонлама шартнома тузилади. Бунда, талабанинг ишлаб бериш мажбурияти давомийлиги таълим йўналиши хусусиятини ҳисобга олган ҳолда давлат буюртмачиси томонидан белгиланади.
Саволга ҳуқуқшунос Нуриддин Худойбердиев жавоб берди.
Улашиш:
Бошқалар
Ижтимоий тармоқлардаги хатти-ҳаракатлар интизомий жавобгарликка сабаб бўладими?
Кодекснинг 301-моддасига кўра, ходим томонидан интизомий қилмиш содир этилиши уни интизомий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.
Қарз шартномасини тузишда нималарга эътибор қаратиш керак?
Баъзан қарз олиб, қайтариб бермаслик оқибатида яқин қариндошлар ва қадрдон дўстлар ўртасида низо келиб чиқади.
Жиноят ишларда ярашув амалиётини қўллаш тартиби: нималарни билиш муҳим
Барча ишлардан сўнг суд ажрими чиқарилади.
Уй-жойни иккиламчи ижарага бериш тартиби қандай?
Бугунги кунда кўчмас мулк бозорининг энг фаол тармоқларидан бири — бу уй-жой ижараси ҳисобланади.
Коллеж ва техникумларда ўқиётган хотин-қизларга давлат гранти ажратилади
Грант маблағлари республика буджетидан ажратилади.
ЖИДУга энг юқори балл билан контрактга кирган талабалар грант асосида ўқийдиган бўлди
Шавкат Мирзиёев топшириғига асосан таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг навбатдаги баёни қабул қилинган.
77 фоиз давлат гранти учун ажратилган ўринлар жорий йилги мактаб битирувчилари томонидан эгалланди
Мактаб битирувчиларининг 25 фоизи эса жорий тест синовларидан муваффақиятли ўтиб, маҳаллий ОТМлари талабаси бўлган.
Янги ўқув йили учун қабул квоталари тақсимланди
Магистратура учун 17 128 та (8 938 та грант,8 190 та тўлов-контракт) ўрин, ногиронлиги бўлган шахсларга 3 803 та, хотин-қизларга қўшимча 2 000 та давлат гранти учун ўрин ажратилди.