Тармоқда нима гап?
01.01.2024
342
Япониянинг асосий ороли бўлмиш Ҳонсюнинг шимолий-ғарбий соҳилларида жойлашган Исикава префектурасида зилзила рўй берди, деб хабар бермоқда TV Asahi.
Зилзила эпимаркази Ното яриморолида, ўчоғи 10 км чуқурликда жойлашган. Аввалига ер силкиниши 7,4 магнитуда деб баҳоланганди, кейинроқ эса 6,1 магнитуда экани айтилди.
Мамлакатнинг бутун шимолий-ғарбий соҳиллари бўйлаб цунами хавфи эълон қилинган.
Ҳукумат тўлқин баландлиги 5 метрга етиши мумкинлигидан огоҳлантирган.
Япония метеорология агентлигининг маълум қилишича, цунами аллақачон соҳил ҳудудларга етиб келган. Исикава префектурасидаги Вадзима шаҳрида 1,2 м баландликдаги тўлқин қайд этилган, Тояма шаҳрида (шу номдаги префектура маркази) — 80 см, Ниигата префектурасидаги Касивадзаки шаҳрида — 40 см.
Улашиш:
Бошқалар
Коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотлар нималарга мажбур ва уларни бажармаса нима бўлади? Муҳим 5 жиҳат
«Квартплата» миқдори қандай белгиланади? Бу тўлов эвазига коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилот айнан қандай ишларни бажариши шарт? Агар бажармаса, нима бўлади? Hudud24.uz ушбу мақолада шу сингари саволларга жавоб беради.
«Пиёдага қарши машина». Тезликни оширганлик учун жавобгарлик автоҳалокатларни қай даражада олдини ололмоқда – таҳлил
Тезликни оширганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган? Бошқа давлатларда қандай? Ушбу жавобгарлик автоҳалокатларнинг қай даражада олдини ололмоқда? Тизимни яхшилаш учун нималар қилиш керак? Hudud24.uz ушбу мақолада шу хусусида сўз юритади.
Шахсга тиббий муолажа қўллашнинг асосий шарти унинг розилиги: соғлиқни сақлашга оид 5 муҳим қоида
Тиббиёт ходимлари ва хизмат кўрсатувчи ходимлар беморга ҳурмат ва меҳр-мурувват кўрсатишлари керак. Фуқаролар соғлиқни сақлаш борасида яна қандай ҳуқуқларга эга.
Абитуриент қандай ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга? Нималарга шахсан жавобгар?
Абитуриент тест синовлари ўтказиладиган куни бинога белгиланган вақтда келишга мажбур.