Ўзбекистон
22.01.2024
1 156

Бугунги кунда давлат идораларининг ҳар куни турли йўналишларда Ўзбек халқига хизмат қилиши инсон манфаати йўлидаги амалий натижаларни бермоқда. Қувонарли жиҳати, ҳар хил муаммоларга ечим излаётган, ҳуқуқий кўмакка эҳтиёжи бор инсонларга хизмат кўрсатиш, ҳуқуқий ёрдам бериш бўйича бошланган 2024 йилнинг айнан мана шу кунларида яна бир ажойиб иш йўлга қўйилди.
Жумладан, адлия органларининг бевосита аҳоли муаммоларини ҳал этиш ва уларга амалий ёрдам кўрсатиш борасидаги фаолиятини янада кучайтириш ҳамда адлия органлари фаолиятини фуқаролар ўз ҳаётида ижобий ўзгариш орқали сезишини таъминлаш мақсадида, 2024 йилнинг 20 январидан 20 мартига қадар “Ҳеч бир шахс ҳужжатсиз қолмайди” ҳуқуқий акцияси ўтказилмоқда.
Ҳуқуқий акция доирасида маҳаллалар кесимида туғилиши қайд этилмаган ва бунинг натижасида фуқаролик паспорти ёки идентификацияловчи ИД-картаси мавжуд бўлмаган шахсларни рўйхати шакллантирилмоқда. Давлат хизматлари маркази ва ФҲДЙ бўлимлари ходимлари томонидан жойига чиқиб, уйма-уй юрган ҳолда тегишли ҳужжатларга эга бўлмаган шахсларнинг тегишли маҳаллалар кесимида ҳал қилинмоқда. Ана шундай хайрли иш Сергили туман адлия бўлими Раджабова Дилноза Алимовна Сергели туман ФҲДЙ бўлим мудираси вазифасини бошқарувчи ва Давлат хизматлари маркази Директори Оғажонов Ҳусниддин Улуғбековичлар томонидан мурожаатчиларга қонунчиликда белгиланган тартиб-таомиллар тушунтирилиб, бепул ҳуқуқий маслаҳатлар берилмоқда. Эътиборли жиҳати, масъуллари томонидан Сергели тумани 7 мавзе «Номданак» МФЙ 1- тор кўча 16- хонадонда яшовчи фуқоро Обидова Башорат Расуловна мурожаати асосида эрининг вафот этгани муносабати билан “Ўлим ҳақидаги гувоҳнома” ҳамда ўзига боқувчисини йўқотган нафақасини тайинлашга ёрдам берилди. Албатта, ҳар бир фуқарога ана шундай ҳуқуқий ёрдам бериш жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтиради, ҳамда фуқароларнинг илоҳотларга, қонунларга бўлган ишонч ва ҳурматини оширади. Биз учун эса, бу акция доирасида хизмат қилиш ҳам қарз, ҳам фарздир.
Сергили туман адлия бўлими Давлат хизматлари маркази Директори Оғажонов Ҳусниддин Улуғбекович, Раджабова Дилноза Алимовна Сергели туман ФҲДЙ бўлим мудираси в.в.б
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Квартира сотиб олаётганда нималарни текшириш керак?
Квартира харид қилишда шошилиш энг катта хатолардан бири бўлиши мумкин.
Кўзгудаги ҳақиқат: болангиз нима кўраяпти?
Бугуннинг ёшлари учун асосий овунчоқ ва таъбир жоиз бўлса, “нажот” бўлаётган интернетда эса, ҳамма нарса бор – яхши ҳам, ёмон ҳам...
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.