Ўзбекистон
21.02.2023
1 122

20 февраль куни Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказида “Инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим ва тадқиқотлар” танлови ғолибларини тақдирлашга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. Ушбу тадбир мамлакатимизда 20 февралдан – 28 февралга қадар давом этадиган “Инсон ҳуқуқлари ҳафталиги” доирасида ташкил этилди. Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов маросимни очар экан, айни мавзудаги республика танлови Миллий марказ томонидан 2022 йил 10 октябрь куни эълон қилингани ва бир ой давом этганига эътиборни қаратди. Танлов Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 30 йиллиги, БМТнинг Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Жаҳон таълим дастури ҳамда Инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим ва тарбия тўғрисидаги декларациясига бағишланди. Танлов Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти ҳамда БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчиликка қарши кураш бўйича бошқармаси билан яқин ҳамкорликда ташкил этилди. Уни ўтказишдан мақсади инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим ва тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш, мамлакатимиз аҳолиси ўртасида инсон ҳуқуқлари маданиятини кенг тарғиб этишдир. Танлов 5 номинация бўйича ўтказилиб, жами 72 та ҳужжат келиб тушди. Танлов якунларига кўра, 1-ўринга:

Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Квартира сотиб олаётганда нималарни текшириш керак?
Квартира харид қилишда шошилиш энг катта хатолардан бири бўлиши мумкин.
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Ҳуқуқни билиш — шунчаки қонун нормаларини ёд олиш эмас
Инсон ҳаёти давомида оилавий, меҳнат, таълим, мулкий, ижтимоий ва бошқа кўплаб муносабатларга киришади.