currencies image

12 668,14 UZS

46,99

usd

currencies image

14 640,57 UZS

89,91

eur

currencies image

161,15 UZS

0,60

ru



АсосийЯнгиликларЁшларга оид давлат сиёсати – мамлакат келажаги барқарорлиги ва тараққиётининг кафолатидир

Ёшларга оид давлат сиёсати – мамлакат келажаги барқарорлиги ва тараққиётининг кафолатидир

Ўзбекистон

calendar

02.04.2025

eye

224

Ёшларга оид давлат сиёсати – мамлакат келажаги барқарорлиги ва тараққиётининг кафолатидир

Мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсати соҳасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Ўтган вақт ичида ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, мамлакатимиз истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир, ташаббускор, шижоатли ёшларни тарбиялаш борасида алоҳида тизим яратилди.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги, Олий Мажлис палаталари ҳузурида Ёшлар парламентлари, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги қошида Ёшлар академияси ташкил қилинган.

Боиси, айнан ёшлар жамиятнинг муҳим қисми ҳисобланади, уларни ҳар томонлама ривожланиши мамлакат келажаги барқарорлиги ва тараққиётининг кафолатидир. Ёшлар ҳар қандай давлатнинг асосий ҳаракатлантирувчи кучи. Шундай экан, давлатлар ёшлар учун қатор имконият ва имтиёзлар яратиш орқали уларнинг шахсий салоҳиятини ривожлантириши ҳамда ижтимоий-сиёсий ҳаётда фаол иштирок этишини қўллаб-қувватлайди.

Шу боис хам, ёшларга оид давлат сиёсатини Конституция даражасида мустаҳкамлаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, салоҳиятини рўёбга чиқариш ҳамда жамиятда фаол иштирокини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.

Хусусан, Бош Қомусимизнинг 79-моддасида “Давлат ёшларнинг шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий, экологик ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлайди, уларнинг жамият ва давлат ҳаётида фаол иштирок этишини рағбатлантиради.

Давлат ёшларнинг интеллектуал, ижодий, жисмоний ва ахлоқий жиҳатдан шаклланиши ҳамда ривожланиши учун, уларнинг таълим олишга, соғлиғини сақлашга, уй-жойга, ишга жойлашишга, бандлик ва дам олишга бўлган ҳуқуқларини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратади” - деб, эътироф этилган.

Бундай нормалар давлатнинг ёшлар ривожи ва барқарор келажакка йўналтирилган сиёсатини ҳуқуқий кафолатлар билан мустаҳкамлашга имкон яратади ва фаол жамият аъзоси сифатида иштирок этиш ҳуқуқларини кафолатлайди.

Бундан ташқари, Давлат барча ёшлар учун тенг имкониятлар ва шароитлар яратишга масъул бўлади. Бунда таълим, фан, маданият, спорт ва тадбиркорлик соҳаларида ёшларни қўллаб-қувватлаш муҳим ўрин тутади. Ёшларга оид давлат сиёсати устувор йўналишларини белгилашда, Давлат ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал қилиш, уларнинг салоҳиятини ривожлантиришга йўналтирилган аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш мажбуриятини ўз зиммасига олади.

Юртимизда ташкил этилаётган янги давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари, умумтаълим мактаблари, олий ўқув юртлари, нуфузли хорижий университетларнинг филиаллари, замонавий IT-парклар, маданият муассасалари ва спорт иншоотлари, мутлақо янги намунадаги таълим масканлари — «Президент мактаблари», «Темурбеклар мактаби», «Ижод мактаблари» бугунги глобаллашув шароитида рақобатга қодир бўлган етук кадрларнинг янги авлодини тарбиялашга хизмат қилмоқда.

Мазкур қадам, юртимиз ёшларининг мамлакатимиз равнақи ва юксалиши, фуқароларнинг фаровон турмуш, муносиб ҳаётга эга бўлиши, жаҳондаги илғор жамиятлар сафидан ўрин олиши каби мақсадларни ҳаётга татбиқ этишдаги ўрни ва роли залворли эканлигининг эътирофи бўлди, десак муболаға бўлмайди.

Бугунги кунда ҳаётга изчиллик билан татбиқ этилаётган ёшларга оид давлат сиёсатига кўра, юртимиз ёшларига бир қатор имкониятлар яратилган. Бундай имкониятлар Конституция талабларини амалга оширишда тизимли ёндашувни таъминлашга хизмат қиляпти.

Булар аввало, таълим соҳасидаги имкониятлар, яъни Давлат томонидан мактаблар, коллежлар, олий ўқув юртларида таълим олиш учун бепул ёки имтиёзли шартлар яратилган.

Иккинчидан, ёшларнинг қобилияти ва натижаларига қараб давлат стипендиялари ва таълим грантлари ажратилябди.

Учинчидан, ишсиз ёшлар ва янги касб ўзлаштирмоқчи бўлганлар учун касбий таълим дастурлари ташкил этилди. Давлат ёшлар учун янги иш ўринлари ташкил қилишга қаратилган дастурларни амалга оширади.

Тўртинчидан, ёш тадбиркорларга ўз бизнесини бошлаши учун имтиёзли кредитлар ва субсидиялар берилади. Ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш марказлари томонидан, Стартаплар ва кичик бизнес лойиҳалари учун маслаҳат, таълим ва молиявий ёрдам кўрсатилади.

Бешинчидан, ишсиз ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича, ёшлар бандлигини таъминлаш учун давлат томонидан вақтинча иш топиш дастурлари ташкил қилинади. 

Олтинчидан, имтиёзли уй-жой ва ижарага оид масалалр юзасидан, ёш оилалар ва ёш мутахассислар учун имтиёзли ипотека дастурлари жорий этилади.

Еттинчидан, моддий ёрдамга муҳтож, кам таъминланган ва ногиронлиги бор ёшларга давлат томонидан моддий ёрдам кўрсатилади. Шунингдек, меҳрибонлик уйларида тарбияланган, етим болалар, боқувчисини йўқотган ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни қўллаб-қувватлайди.

Саккизинчидан, ёшларнинг  экологик, меҳнат ва фуқаролик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида, Давлат ёшларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қиладиган қонунларни қабул қилади ва ижро этилишини таъминлайди.

Тўққизинчидан, ёшлар масалаларига оид омбудсманлар ва марказлар ёшларнинг ҳуқуқлари бузилганда ёрдам кўрсатувчи мутахассислар ва ташкилотлар фаолият юритади.

Ўнинчидан, маданият, спорт ва маънавият соҳасидаги имкониятлар бўйича, Давлат ёшлар учун спорт ва маданият соҳасида фаолият юритувчи тўгараклар ва клубларни ташкил қилади. Ёшларнинг жисмоний ривожланиши ва соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш учун турли мусобақалар ўтказилади. Ёшлар ўртасида ижтимоий ва маънавий мулоқотни ривожлантириш мақсадида форумлар, фестиваллар ва танловлар ташкил қилинади.

Бундан ташқари, ёшларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётда фаол иштирок этишини таъминлайдиган ёшлар ташкилотлари фаолият юритади. Ёшлар раҳбарлик ва лидерлик кўникмаларини ривожлантириш учун махсус дастурлар орқали тайёрланади. Давлат ёшлар парламентлари ёки ёшларнинг сиёсий жараёнларда қатнашишига имконият яратувчи ташкилотларни қўллаб-қувватлайди.

Бундай улуғвор ўзгаришлар негизида “Инсон қадри учун” ғояси ҳамда ислоҳотларнинг “Инсон — жамият — давлат” бош тамойилини Конституциямиз мазмунига чуқур сингдириб, ҳаётимизда бош қадриятга айлантиришдек эзгу ишлар мужассам. Яратилган бундай имкониятлар ёшларнинг шахсий салоҳиятини рўёбга чиқаришга ва келажакда давлат тараққиётига ҳисса қўшишига хизмат қилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 21 февралдаги «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисидаги Фармонига мувофиқ, мамлакатимизада кенг кўламли ислоҳотларни амалга ошириш белгиланган.

Хусусан, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида ёшларнинг замонавий касблар билан машғул бўлишини таъминлаш учун ҳар бир вилоятда биттадан “Креатив парк”лар фаолиятини ташкил этиш, уларга йилига камида 40 минг нафар ёшларни жалб қилиш, ҳар йили истеъдодли ёшларни хорижнинг нуфузли олий ўқув юртларига ўқишга юбориш, мактаб битирувчиларининг камида 2 та хорижий тил ва 1 та касб эгаллашини таъминлаш, китобхон ёшлар сонини ошириш, “Топ-500” га кирадиган хорижий университетлар билан ҳамкорликда қўшма таълим дастури асосида “икки дипломли тизим”ни жорий этиш каби мақсадлар ўрин олган.

Шунингдек, ёшларнинг салоҳияти, истеъдоди ва ташаббусларини тўлақонли рўёбга чиқариш мақсадида «Беш ташаббус олимпиадаси» доирасида маҳалла, таълим муассасалари, корхона ва ташкилотлар тизимида мукофот жамғармаси хорижий тиллар («Ибрат фарзандлари») бўйича танловлар, киберспорт мусобақалари ва «Заковат» интеллектуал ўйинлари юқори савияда ташкил этилиши белгиланган. Ёшлар ишлари агентлиги ва маҳаллий ҳокимликлар томонидан касблар танловида ғолиб бўлган ёшларни ўз ҳудудларида жиҳозланган устахоналар билан «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан таъминлаш амалиёти йўлга қўйилиши назарда тутилган.

Бундан ташқари, «Ҳар бир маҳалладан икки нафар дастурчи» дастури жорий этилиши белгиланиб, маҳаллаларда ёшлар етакчилари томонидан маҳалла фаоллари иштирокида ахборот технологиялари ва компьютер дастурлаш соҳасига қизиқувчи ёшлар аниқланиб, уларни инглиз ва бошқа хорижий тилларга ўқитиш ҳамда сертификатлар олишини ташкил этиш, сертификат олган ёшлар тўғрисида маълумотларни Рақамли технологиялар вазирлигининг махсус ахборот тизимига киритиб бориш амалиёти жорий қилиниши белгиланган.

Шунингдек, ёшларни замонавий касбларга ўқитиш бўйича «Устоз» махсус платформаси ишга туширилиши ва дастлабки босқичда мазкур платформа орқали 250 минг нафар ёшлар қамраб олинишини таъминлаш ҳамда ёш хотин-қизларни тадбиркорлик, маркетинг, график-дизайн каби замонавий касбларга ўргатиш учун «Қизлар академияси» платформаси ишга туширилиб, бу орқали ёш хотин-қизлар учун турли танлов, лойиҳалар, ўқув оромгоҳлари, стажировкалар ташкил этилиши каби бир қатор чора-тадбирларни амалга оширилиши белгиланган.

Бунда, ёшлар салоҳиятини янада кенг рўёбга чиқариш, уларнинг ижтимоий-иқтисодий ва маънавий ривожланишини қўллаб-қувватлаш мақсадида, ёшларнинг илмий изланишлари ва стартап лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш учун махсус инновация марказлари ва лабораториялар ташкил қилиш. Бунда грантлар, стипендиялар ва стартап танловлари орқали ёш ихтирочиларни рағбатлантириш;

- ёшлар учун замонавий касбларни (дастурлаш, дизайн, сунъий интеллект) ўргатадиган онлайн курслар ташкил этиш ва уларга бепул ёки имтиёзли асосда кириш имконияти яратиш;

- ёш тадбиркорлар ўз бизнесини йўлга қўйиши учун офис, ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш масканларини имтиёзли шартларда ижарага бериш;

- ёшларни атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ишларига жалб қилиш. Дарахт экиш акциялари, чиқиндиларни қайта ишлаш лойиҳалари ва иқлим ўзгаришига қарши фаолиятларини қўллаб-қувватлаш;

- ёшларнинг фикр юритиш, мулоқот қилиш ва ўз позициясини ифода этиш қобилиятларини ривожлантириш учун мунтазам форумлар, дебатлар ва лидерлик курслари ташкил қилиш, каби имкониятларни яратиш, уларни турли йўналишларда кенгайтирилиши, шахсий ва профессионал ривожланишига ёрдам беради. Бундай дастурларни ташкил қилиш нафақат ёшлар келажаги, балки жамиятнинг инновацион ривожланиши ва иқтисодий барқарорлиги учун ҳам стратегик аҳамиятга эга.

Ҳолбуки, соғлом, билимли, маданиятли ёшлар мамлакат тараққиёти ва келажагини белгилаб берувчи ҳамда жамиятда ижобий ўзгаришларни амалга оширишда ҳаракатлантирувчи кучдир.

Мухтасар қилиб айтганда, Конституция даражасида ёшларга оид давлат сиёсатининг мустаҳкамланиши, ёшларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, уларнинг имкониятларини кенгайтириш ва келажак авлодларнинг ҳар томонлама ривожланиши учун муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади.

 

Умида Юлдашбекова,
Ўзбекистон Республикаси

Конституциявий суди эксперти

 

Улашиш:

Бошқалар

22-май 2025, 11:01
1 066

Йўналишсиз такси фаолиятини тартибга солиш ва уларга қўйиладиган талаблар

Ҳайдовчи фаолиятини меҳнат ва дам олиш режимига риоя этган ҳолда амалга оширади.


24-май 2025, 04:11
1 050

Мактаб битирувчилари қандай ҳолатларда якуний аттестация топширишдан озод этилади?

Низомнинг иловасига мувофиқ тасдиқланган 59 турдаги якуний давлат аттестациясидан озод қилиш мумкин бўлган касалликларга асосан озод этилади.


29-май 2025, 05:38
947

“Tashkent Law Spring” тўртинчи халқаро юридик форуми иштирокчиларига

Авваламбор, сизларни “Рақамли технологиялар даври: келажакка ҳуқуқий назар”мавзусидаги “Tashkent Law Spring” IV халқаро юридик форумининг очилиши билан самимий қутлайман.


19-май 2025, 12:43
944

Ҳайдовчи ва ЙПХ ходими: қонун доирасидаги ўзаро муносабатлар

Қоидабузарлик аниқланганда ЙПХ ходими ҳайдовчига аввал айнан содир этган қоидабузарликни тушунтириб, шундан сўнг ҳужжатларни текшириб, чора кўриши керак.