currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларИш берувчи ходимни унинг розилигисиз бошқа ишга ўтказиши мумкинми?

Иш берувчи ходимни унинг розилигисиз бошқа ишга ўтказиши мумкинми?

Ҳуқуқ

calendar

12.05.2026

eye

49

Иш берувчи ходимни унинг розилигисиз бошқа ишга ўтказиши мумкинми?

Меҳнат кодексининг 145-моддасига кўра, ишлаб чиқариш зарурияти ёки бекор туриб қолиш ҳолатларида иш берувчи ходимни меҳнат шартномасида кўрсатилмаган бошқа ишга унинг розилигисиз вақтинча ўтказиши мумкин. Бироқ бундай ўтказиш ходимнинг соғлиғига зид бўлмаслиги шарт. Агар ходим пастроқ малака талаб этиладиган ишга ўтказилаётган бўлса, бу фақат унинг ёзма розилиги билан амалга оширилади.

Қонунга кўра, ишлаб чиқариш зарурияти деганда ишдаги тўхтаб қолишнинг олдини олиш, вақтинча йўқ ходим ўрнини босиш, авария ёки бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш, фавқулодда вазиятлар ёки табиий офатлар оқибатларини бартараф этиш каби кечиктириб бўлмайдиган ҳолатлар тушунилади. Бекор туриб қолиш эса иқтисодий, технологик ёки ташкилий сабабларга кўра иш жараёнининг вақтинча тўхтаб қолишидир.

Ходим бошқа ишга вақтинча ўтказилган даврда унга бажараётган ишига қараб ҳақ тўланади. Шу билан бирга, бу миқдор унинг аввалги ўртача ойлик иш ҳақидан кам бўлиши мумкин эмас.

Қонунчиликда бундай вақтинча ўтказиш муддати ҳам чекланган. Яъни ишлаб чиқариш зарурияти ёки бекор туриб қолиш сабабли ходимни бошқа ишга ўтказиш бир календарь йил давомида жами 60 календарь кундан ошмаслиги керак.

Шунингдек, бошқа ишга ўтказишнинг аниқ муддатлари, меҳнатга ҳақ тўлаш тартиби ва ишлаб чиқариш заруриятининг айрим ҳолатлари жамоа шартномасида белгиланади. Агар жамоа шартномаси мавжуд бўлмаса, бу масалалар иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган ҳолда аниқланади.

Улашиш:

Бошқалар

24-апрел 2026, 06:42
818

Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб

Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.


23-апрел 2026, 11:51
766

Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар

Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.


14-апрел 2026, 10:58
616

Топ-100 хорижий олийгоҳлар битирувчиларига ипотека имтиёзи: кимларга берилади ва қандай ишлайди?

Қарорга мувофиқ, мазкур давлат дастурининг субъектлари доираси қатъий белгиланган бўлиб, номзод бир вақтнинг ўзида айрим юридик фактлар (шартлар)га мувофиқ келиши талаб этилади.


15-апрел 2026, 11:11
533

Никоҳ шартномаси — оилавий барқарорлик ва ўзаро ишонч кафолати

Замонавий жамиятда ҳаёт суръати тезлашиб, инсонларнинг турмуш тарзи ҳам сезиларли даражада ўзгармоқда.