currencies image

12 844,21 UZS

11,72

usd

currencies image

13 508,26 UZS

62,46

eur

currencies image

127,35 UZS

0,81

ru



АсосийЯнгиликларИш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ўзбекистон

calendar

31.08.2023

eye

1 609

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Мустақиллик байрами яқинлашиб қолди. Байрамда неча кун дам оламиз? Ойликлар 1 сентябрдан олдин бериладими, кейинми? Бугун ҳамма ишдан 1 соат олдин кетса бўладими? Дам олиш ёки байрам кунида ходимларни ишга чақириш мумкинми? Агар ишга чиқса қанча ҳақ тўланиши керак? hudud24.uz шу каби саволларга ҳуқуқий жавоб беради. 1. Мустақиллик байрамида неча кун дам оламиз? Мустақиллик байрами арафасида барча ходимлар 3 кун дам олади, хусусан: – 1 сентябрь (жума) – Мустақиллик байрами куни (Меҳнат кодекси 208-моддасига кўра ишланмайдиган байрам); – 2 сентябрь (шанба) – дам олиш куни (Президент Фармонига кўра 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун қўшимча дам олиш куни, ҳеч қайcи кундан кўчирилмаган); – 3 сентябрь (якшанба) – дам олиш куни (Меҳнат кодекси 208-моддасига кўра умумий дам олиш куни). 2. Ойлик байрамдан кейин бериладими? Ойлик (иш ҳақи) тўланадиган кун дам олиш кунига ёки ишланмайдиган байрам кунига тўғри келиб қолганда иш ҳақи ушбу кунлар арафасида тўланади, яъни 1 сентябрдан олдин тўланиши керак. Ойлик олиш вақти кечиктирилса кечиктирилган ҳар бир кун учун Марказий банк қайта молиялаш ставкасининг 10 фоизи миқдорида компенсация тўланиши керак. Марказий банк ставкаси 14 фоиз, шундан келиб чиқадиган бўлсак ойликка нисбатан 1,4 фоизда компенсация берилиши керак. 3. Байрамдан олдинги кунда ходимлар камида 1 соат олдин ишдан кетиши мумкин Ишланмайдиган байрам кунлари арафасида ҳар кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади. Агар ишни қисқартириш имкони бўлмаса (масалан, узлуксиз ишлайдиган ташкилотларда ва айрим турдаги ишларда) ортиқча ишлаганлик учун ходимга қўшимча дам олиш вақти берилади ёки ўша вақт учун 2 ҳисса ҳақ тўланади. 4. Шошилинч ишларни бажариш учун ходим розилиги билан дам олиш ёки байрам куни ишлашга рухсат берилади Ташкилотнинг кейинги нормал фаолияти шошилинч бажариладиган ишларга боғлиқ бўлганида, ўша ишларни бажариш учун ходимлар уларнинг ёзма розилиги билан дам олиш кунлари ва ишланмайдиган байрам кунлари ишга жалб этилиши мумкин. Бунда шошилинч бажарилиши керак бўлган ишлар рўйхати жамоа шартномасида ёки касаба уюшмаси билан келишиб иш берувчи томонидан ёхуд меҳнат шартномасида белгиланади. Шунингдек, ишланмайдиган байрамларда ишлаб чиқаришни тўхтатиб туриш имкони бўлмаган, аҳолига хизмат кўрсатиладиган ишларни, шунингдек кечиктириб бўлмайдиган таъмирлаш ва юк ортиш-тушириш ишларини амалга оширишга йўл қўйилади. Бундан ташқари, маданий-томоша ташкилотлари, телевидение, радиоэшиттириш ва бошқа ОАВ ходимлари дам олиш кунлари ва ишланмайдиган байрам кунлари ишга жалб этилиши мумкин. 5. Бахтсиз ҳодиса рўй берганда ходимни розилигисиз ишга чақириш мумкин Қуйидаги ҳолатларда ходимнинг розилигисиз дам олиш кунлари ва ишланмайдиган байрам кунлари ишга жалб этишга йўл қўйилади: табиий ёки техноген ҳалокатлар, авариялар, бахтсиз ҳодисалар (ёнғин, тошқин, зилзила, эпидемия ва бошқалар) давридаги ишларни бажариш учун; бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш учун; иссиқ ва совуқ сув, газ, ёруғлик, иссиқлик таъминоти, транспорт, алоқанинг нормал ишлашини бузадиган ҳолатларни бартараф этиш учун; иш берувчи мулкини нобуд қилиш ёки унга зарар етказишнинг олдини олиш учун. 6. Ҳомиладор аёлларни ҳар қандай ҳолатда уларнинг розилигисиз дам олиш куни ёки байрам куни ишга чақириш мумкин эмас Ногиронлиги бўлган ходимлар, ҳомиладор аёллар, ўн тўрт ёшга тўлмаган боланинг ота-онаси бўлган ходимларни дам олиш куни ва ишланмайдиган байрам кунларида ишга жалб қилишга ҳар қандай ҳолатда (бахтсиз ҳодисада ҳам) фақат уларнинг розилиги билан йўл қўйилади. 18 ёшгача бўлган ходимларни эса дам олиш кунларидаги ва ишланмайдиган байрам кунларидаги ишларга жалб қилиш тақиқланади (ТВ, ОАВ, радио, спорт соҳасидаги ишлар мустасно). 7. Дам олиш ёки байрамдаги иш учун 2 ҳисса пул тўланади Дам олиш кунлари ёки ишланмайдиган байрам кунлари учун камида икки ҳисса ҳақ тўланади. Ички ҳужжатларда икки ҳиссадан кўпроқ ҳақ тўланиши белгиланиши мумкин. Дам олиш кунидаги ёки ишланмайдиган байрам кунидаги иш ходимнинг хоҳишига кўра бошқа дам олиш кунини бериш билан компенсация қилиниши мумкин. Дам олиш ёки ишланмайдиган байрам кунидаги иш учун ходимга ўзининг хоҳишига кўра бошқа дам олиш куни берилиши мумкин. Бунда ходимга бир ҳисса ҳақ тўланади. Ходим жадвалга ёки меҳнат шартномасига мувофиқ умумий белгиланган дам олиш кунларида (беш кунлик иш ҳафтасида шанба ёки якшанба кунлари ёки олти кунлик иш ҳафтасида якшанба куни) ишласа, дам олиш кунлари эса унга бошқа кунда берилса, умумий дам олиш кунларидаги иш учун бир ҳисса ҳақ тўланади. 8. Дам олиш ёки байрам кунидаги иш учун иш берувчи буйруғи керак Дам олиш куни ёки ишланмайдиган байрам куни ишга жалб этиш иш берувчи буйруғи билан расмийлаштирилади. Ходимнинг розилиги ариза билан ёки буйруққа имзо қўйдириш орқали олинади. Ходим розилигисиз ишга жалб этилганда буйруқда ходим розилигисиз ишга жалб қилиш асослари қўрсатилиши керак. Эслатма: юқоридаги тартиблар бузилганда ходимлар ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун судга, шунингдек меҳнат, прокуратура, адлия органларига мурожаат қилишлари мумкин. Судга мурожаат қилинганда ходимлар суд харажатларидан озод қилинади.

Дилмурод Ражабоев,

ҳуқуқшунос

Улашиш:

Бошқалар

27-октябр 2024, 06:15
1 774

Айрим фуқароларга электр энергияси ва табиий газ учун компенсация берилади

Қарорга кўра, иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади.


19-ноябр 2024, 12:35
1 719

Фуқаролик процессида судга чақирув: муҳим 5 саволга жавоб

Суднинг чақирув қоғози ёки бошқа хабарнома ишда иштирок этувчи шахсларга ва суд процессининг бошқа иштирокчиларига судга ўз вақтида келиш ва ишга тайёрланиш учун етарли вақтга эга бўлишини мўлжаллаб топширилиши ёки етказиб берилиши керак.


13-ноябр 2024, 12:35
1 609

Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатлари: муҳим 6 саволга жавоб

Суд тарафларнинг мулкий аҳволига қараб суд харажатларини тўлашни кечиктиришга ёки бўлиб-бўлиб тўлашга йўл қўйиши, шунингдек бу харажатларнинг миқдорини камайтириши мумкин.


27-октябр 2024, 04:36
1 608

Меҳнат шартномасини ўзгартириш ва бошқа ишга ўтказиш тартиби қандай

Ўзбекистон Меҳнат кодексига кўра ходим меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақлидир ва бундай ариза 3 кундан кечиктирмай иш берувчи томонидан кўриб чиқилиши шарт.

Мавзуга доир янгиликлар: