currencies image

12 724,84 UZS

15,11

usd

currencies image

14 223,83 UZS

32,80

eur

currencies image

137,11 UZS

2,03

ru



АсосийЯнгиликларИшга кираётганлар нималарни билиши керак? 5 та муҳим маълумот

Ишга кираётганлар нималарни билиши керак? 5 та муҳим маълумот

Ўзбекистон

calendar

13.09.2023

eye

3 369

Ишга кираётганлар нималарни билиши керак? 5 та муҳим маълумот

Меҳнат шартномаси бўлиши шартми? Нималарга эътибор бериш керак? Ишга қабул қилиш нимага рад этилади-ю, синов муддати қандай бўлади? hudud24.uz бу гал ишга кираётганда билиш муҳим бўлган асосий тавсияларни беради.

  1. Меҳнат шартномаси бўлиши шарт.
Агар сиз қонуний ишламоқчи бўлсангиз, унда меҳнат шартномаси асосида ишга қабул қилишларини талаб қилишингиз керак. Чунки меҳнат шартномасига асосан даромад солиғи тўлайсиз ва қонуний ишлаётган ҳисобланасиз. Меҳнат шартномаси меҳнат ҳуқуқларини кафолатлайди. Аммо меҳнат шартномасида томонларнинг ҳуқуқлари тенг бўлиши керак.
  1. Меҳнат шартномасини тўлиқ ўқинг ва ўрганинг.
Меҳнат шартномасида меҳнат шартномасининг мазмуни, шакли, реквизитлари, кучга кириши ва ишнинг бошланиш санаси кўрсатилган бўлиши шартдир. Акс ҳолда меҳнат шартномаси ҳақиқий эмас деб топилиши ёки сизнинг зарарингизга ишлаши мумкин. Шунингдек, агар меҳнат шартномасига қуйидаги шартлар киритилган бўлса улар ҳақиқий бўлмайди:
  • ходимнинг ҳолатини меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга нисбатан ёмонлаштирадиган;
  • меҳнат ва машғулотлар соҳасида камситишни тақиқлаш тўғрисидаги талабларни бузадиган;
  • мажбурий меҳнатни тақиқлаш ҳақидаги талабларни бузадиган;
  • ходимни қонунга хилоф ҳаракатларни ёки ҳам ходимнинг, ҳам бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини бузадиган, ҳаёти ва соғлиғига таҳдид соладиган, шаънига, қадр-қимматига ёки ишчанлик обрўсига путур етказадиган ҳаракатларни амалга оширишга мажбурлайдиган шартлар киритилмаслиги керак, агар улар киритилган бўлса.
  1. Ишга олишмаса, сабабини сўранг.
Қонунчиликда ишга қабул қилишни рад этиш мумкин бўлмаган асослар мавжуд. Масалан, ҳомиладор ёки ёш болали бўлса, иш берувчи ушбу асосларни кўрсатиб ишга қабул қилишни рад этиши мумкин эмас. Қуйидаги ҳолатлар ишга қабул қилишни қонунга хилоф равишда рад этиш ҳисобланади:
  • меҳнат ва машғулотлар соҳасида камситишни тақиқлаш тўғрисидаги талабларни бузиш;
  • иш берувчи томонидан ишга таклиф этилган шахсларни ишга қабул қилмаслик;
  • иш берувчи қонунга мувофиқ меҳнат шартномасини тузиши шарт бўлган шахсларни (иш ўринларининг белгиланган энг кам сони ҳисобига ишга юборилган шахсларни, иш берувчи алоҳида асослар бўйича меҳнат шартномасини бекор қилган шахсларни, улар қайта ишга қабул қилинган тақдирда ва бошқаларни) ишга қабул қилмаслик;
  • ҳомиладорлик ёки фарзандлар борлиги билан боғлиқ сабабларга кўра ишга қабул қилмаслик;
  • судланганлиги, шу жумладан тугалланган ва олиб ташланган судланганлиги сабабли шахсларни ишга қабул қилмаслик, бундан қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар мустасно, ёхуд шахсларни уларнинг яқин қариндошлари судланганлиги, шу жумладан тугалланган судланганлиги муносабати билан ишга қабул қилмаслик;
  • қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳолларда.
Агар сизни ишга қабул қилишмаса, рад этиш асосини талаб қилишга ҳақлисиз, иш берувчи 3 кун ичида ёзма жавоб бериши шарт.
  1. Қандай ҳужжатлар сўралаётганига эътибор беринг.
Иш берувчи фақатгина қонунчиликда белгиланган ҳужжатларнигина талаб қилишга ҳақлидир. Ишга қабул қилиш чоғида ишга кираётган шахс қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
  • паспортни ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжатни ёхуд идентификацияловчи ID-картани, ўн олти ёшгача бўлган шахслар эса туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномани ёки идентификацияловчи ID-картани;
  • охирги иш жойи бўйича тасдиқланган қоғоз шаклидаги меҳнат дафтарчасини ёки электрон меҳнат дафтарчасидан кўчирмани, бундан биринчи марта ишга кираётган шахслар мустасно. Ўриндошлик асосида ишга кираётган шахслар меҳнат дафтарчасининг ўрнига асосий иш жойидан олинган белгиланган намунадаги маълумотномани тақдим этади;.
  • ҳарбий хизматга мажбурлар ёки чақирилувчилар учун тегишинча ҳарбий гувоҳномани ёки ҳарбий ҳисобда турганлик ҳақидаги гувоҳномани;
  • олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим ташкилотини тамомлаганлиги тўғрисидаги дипломни, қайси ишни бажариш учун фақат махсус маълумотга ёки махсус тайёргарликка эга бўлган шахслар қўйилиши мумкин бўлса, ўша ишга кириш чоғида ушбу ишни бажариш ҳуқуқига доир гувоҳномани (сертификатни) ёхуд бошқа тегишли ҳужжатни;
  • солиқ тўловчининг идентификация рақамини;
  • жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини (мавжуд бўлганда);
  • жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасини, бундан биринчи марта ишга кираётган шахслар мустасно.
Агар ушбу ҳужжатлардан ташқари бошқа ҳужжатлар талаб қилинаётган бўлса, қандай қонуний асосга кўра эканлигини сўраш керак бўлади.
  1. Дастлабки синов муддати нима?
Дастлабки синов муддати ходимни қандай ишлаши ёки унинг лавозимга мувофиқлигини аниқлаш учун белгиланиши мумкин. Аммо шуни унутмаслик лозимки, даслабки синов муддати ҳамма ходимларга нисбатан ҳам қўлланилмайди. Қуйидагиларга ишга қабул қилинганда дастлабки синов белгиланмайди:
  • ҳомиладор аёл, 3 ёшга тўлмаган боласи бор аёл ёки 3 ёшга тўлмаган болани ёлғиз ўзи тарбиялаётган ота (васий);
  • захирага қўйиладиган иш ўринларига ишга жойлаштириш учун юборилган аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларидан бўлган шахслар;
  • давлат грантлари асосида ўқиган ва олий таълим ташкилотини тамомлаган кундан эътиборан 3 ой ичида йўлланма бўйича олинган мутахассислигига доир ишга кираётган олий таълим ташкилотларининг битирувчилари;
  • тегишли таълим ташкилотини тамомлаган кундан эътиборан 1 йил ичида биринчи бор ишга кираётганда олинган мутахассислиги бўйича мустақил равишда ишга жойлашаётган умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим ташкилотларининг битирувчилари;
  • 6 ойгача муддатга меҳнат шартномаси тузилаётган ходимлар;
  • 18 ёшга тўлмаган шахслар;
  • ишга қайтадан қабул қилинган тақдирда иш берувчи илгари қайси ходимлар билан меҳнат шартномасини алоҳида асослар бўйича бекор қилган бўлса, ўша шахслар;
  • ишлаб чиқаришда ўқитиш шартномаси бўйича ушбу иш берувчида ўқишни ўтаган ўқувчилар;
  • жамоа келишувларида, шунингдек жамоа шартномасида ва иш берувчининг ички ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ходимлар.
Шунингдек, дастлабки синов муддати 3 ойдан, ташкилотларнинг раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари, бош бухгалтерлар ҳамда ташкилотлар алоҳида бўлинмаларининг раҳбарлари учун эса 6 ойдан ошмаслиги керак.

Саламат Туремуратов,

ҳуқуқшунос

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
4 419

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
2 974

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


21-август 2024, 12:46
1 469

Ўзбекистонда ресторан ва кафеларга ўзларига туташ майдонларда ёзги террасага рухсат берилади

ҚҚС тўлашга ўтган ресторан ва кафеларга фойда солиғи 2 карра камаяди. 1 декабрдан бу корхоналар нақд пулга сотиб олган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини кирим қилишда ҳеч қандай ҳужжат талаб қилинмайди.


24-август 2024, 11:07
1 448

Президент Мустақиллик байрами муносабати билан қатор соҳа вакилларини мукофотлади

"Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Президент фармони эълон қилинди.

Мавзуга доир янгиликлар: