Ўзбекистон
30.12.2025
468

Давлат раҳбарининг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасида мамлакатни ривожлантиришдаги стратегик йўналишлар ва қонун ижодкорлигига оид аниқ таклифлар илгари сурилди.
Президент таъкидлаган устувор вазифалар қаторида маҳалланинг аҳамиятини ошириш, ижтимоий адолатни таъминлаш, камбағалликни қисқартириш, иқтисодиётни инновацион ривожлантириш ҳамда таълим ва инсон капиталига сармояни кучайтириш алоҳида қайд этилди.
Мурожаатномада космик соҳада илк бор сунъий йўлдош учирилиши ва биринчи ўзбек космонавти фазога парвоз қилдириш бўйича амалий ишлар бошлангани ҳам таъкидланди.
Шу билан бирга, “Рақамли стартаплар” дастури кенгайтирилиб, хусусий стартап марказлари ташкил этилади, финтех ва венчур соҳаси ривожлантирилади. Ёшлар замонавий меҳнат бозорида рақобатбардош мутахассислар сифатида тайёрланиши учун касбий таълим тизимига алоҳида эътибор қаратилди.
Мурожаатномада қонунчилик соҳасидаги муҳим ташаббуслар ҳам илгари сурилди: венчур фондлар, финтех ва стартап соҳасини ривожлантириш, иштирокчилар ҳуқуқларини қонунчилик асосида кафолатлаш, “Муқобил инвестиция жамғармалари тўғрисида”ги қонунни ишлаб чиқиш вазифаси белгиланди.
Ҳудудларда Илғор касбий маҳорат техникумлари ва “Касблар шаҳарчаси” ташкил этилиб, ёшлар замонавий ва талаб юқори бўлган касбларга йўналтирилади.
Президент Мурожаатномаси ҳар бир фуқаро, жамият ва давлат органи олдига катта масъулият юклаб, устувор вазифаларни амалга ошириш орқали Янги Ўзбекистон тараққиётини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.
Салоҳиддин САТТАРОВ,
Самарқанд вилоят адлия бошқармаси бошлиғи
Улашиш:
Бошқалар
Ижтимоий тармоқлардаги хатти-ҳаракатлар интизомий жавобгарликка сабаб бўладими?
Кодекснинг 301-моддасига кўра, ходим томонидан интизомий қилмиш содир этилиши уни интизомий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.
Қарз шартномасини тузишда нималарга эътибор қаратиш керак?
Баъзан қарз олиб, қайтариб бермаслик оқибатида яқин қариндошлар ва қадрдон дўстлар ўртасида низо келиб чиқади.
Ходим ишламаётган даврлар қачон дам олиш вақти ҳисобланмайди?
Ходимга дам олиш учун эмас, балки бошқа мақсадларда бериладиган, ходимни меҳнат мажбуриятларини бажаришдан озод этиш даврлари дам олиш вақтига кирмайди.
Сунъий интеллект ва юридик терминология
Ҳар қандай ҳуқуқий ҳужжат аниқ ва тушунарли тилда ёзилиши шарт.