currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларИссиқ сув ва “отопление”дан фойдаланиш: 7 та муҳим саволга жавоб

Иссиқ сув ва “отопление”дан фойдаланиш: 7 та муҳим саволга жавоб

Ҳуқуқ

calendar

10.11.2023

eye

2 913

Иссиқ сув ва “отопление”дан фойдаланиш: 7 та муҳим саволга жавоб© Фото: hudud24.uz

Кўп қаватли уйларда яшовчилар учун иссиқ сув таъминоти жуда муҳим. Қолаверса, айни куз-қиш мавсумида хонадонларнинг иситиш тизимларига ўз вақтида уланиши, ҳақ тўлаш тарифлари, иссиқлик корхонасининг истеъмолчини огоҳлантирмасдан уни иссиқлик таъминотидан узиб қўйиши каби масалалар атрофида доим саволлар айланади. Hudud24.uz қуйида иссиқлик таъминоти билан боғлиқ муҳим саволларга жавоб беради.

  1. Иссиқлик энергиясидан фойдаланиш тартиби қандай?

Иссиқлик энергиясидан иссиқлик таъминоти корхонаси ва истеъмолчи ўртасида тузиладиган шартнома асосида фойдаланилади. Бунда истеъмолчининг иссиқлик қурилмалари бевосита ушбу корхонанинг тармоқларига уланган бўлиши лозим. Шартноманинг намунавий шакли Энергетика вазирлиги томонидан тасдиқланади. Унга қонунчиликка зид бўлмаган қўшимча бандлар киритилиши мумкин.

  1. Тариф ўзгарса нима бўлади: шартнома бўйича ҳақ тўланадими?

Тариф ўзгарган тақдирда, санасидан қатъи назар, иссиқлик энергиясидан фойдаланиш шартномаси ўз кучида қолади. Истеъмолчи иссиқлик энергияси учун янги тариф жорий этилган кундан бошлаб янги тариф бўйича ҳақ тўлашга мажбур.

  1. Иссиқлик тармоғига бошқа истеъмолчиларни уласа бўладими?

Истеъмолчи фақат иссиқлик таъминоти корхонаси билан келишган ҳолда иссиқлик тармоғига бошқа истеъмолчиларни улаши мумкин. Улар билан иссиқлик энергиясидан фойдаланиш бўйича шартнома тузишилади. Бунинг учун Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясидан рухсат олиш керак. Шундан кейин иссиқлик таъминоти корхонаси бошқа истеъмолчиларни тармоққа улаб беради.

  1. Иссиқлик таъминоти корхонасининг истеъмолчини огоҳлантирмасдан уни иссиқлик таъминотидан узиб қўйишга ҳаққи борми?

Иссиқлик таъминоти корхонаси тизимидаги аварияларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш ёки одамларнинг хавфсизлигини таъминлаш ишларини ўтказиш билан боғлиқ кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирларни кўриш зарур бўлганда аҳолини иссиқлик таъминотидан узиб қўйиши ёки чеклаши мумкин. Бунда истеъмолчи билан келишилмаган ва у огоҳлантирилмаган бўлиши мумкин, бироқ уни дарҳол хабардор қилиш талаб этилади.

  1. Хавфсизлик масаласи қандай? Ким назорат қилади?

Иссиқлик энергиясининг оқилона ва самарали ишлаб чиқарилиши, узатилиши ва истеъмол қилиниши, хавфсизлик масалалари устидан Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси давлат назоратини олиб боради.

  1. Тадбиркорлик субъектлари иссиқлик тармоқларига қандай уланади?

Тадбиркорлик субъектлари ёки туман (шаҳар) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари буюртманома бергандан кейин, тадбиркорларга иссиқ сув ва “отопление” иссиқлик таъминоти корхонаси томонидан уч иш кунидан ошмайдиган муддатда берилиши керак.

  1. Қурилмаларни ўзгартириш мумкинми?

Иситиш қурилмаларини реконструкция қилиш (ўзгартириш) мумкин. Фақат ўзгартирилгандан кейин ундан фойдаланишга рухсат олиш керак. Бунинг учун қурилмани кўрикдан ўтказиш мақсадида уни Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг ваколатли вакилига тақдим этилади. Иситиш қурилмалари ва иссиқлик тармоқлари фақат Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси томонидан берилган рухсатнома мавжуд бўлгандагина ишга туширилиши мумкин.

Т. Азимов,

Адлия вазирлиги масъул ходими 

 

Улашиш:

Бошқалар

8-январ 2026, 06:06
952

Дорихоналарда тез-тез учрайдиган ёзув: “сотиб олинган дори воситалари қайтариб олинмайди”

Бироқ сифатсиз дори воситалари, шунингдек шифокор томонидан берилган рецептга номутаносиб тарзда дорихона томонидан реализация қилинган дори воситалари мазкур Низомга мувофиқ қайтарилиши лозим.


8-январ 2026, 11:27
902

Никоҳ шартномаларини тасдиқлаш тартиби белгиланди

Низомга кўра, нотариуслар томонидан никоҳ шартномаси нотариал идора биносида, видеоконференцалоқа орқали ёки мурожаат қилувчиларнинг хоҳишига кўра сайёр тартибда расмийлаштирилади.


12-январ 2026, 05:47
865

Нотариал ҳаракатларни видеоконференцалоқа орқали ўтказса бўладими?

Нотариал ҳаракатларни видеоконференцалоқа  режимида амалга ошириш «E-notarius.uz» электрон портали ва «Notarius» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали тартибга солинади.


7-январ 2026, 05:23
835

Давлат органлари ва ташкилотлари функцияларининг мазмун-моҳиятига бағишланган янги услубий қўлланма

Қўлланмада давлат органлари ва ташкилотларининг вазифа ва функциялари ўзаро боғлиқ тушунчалар экани тушунтирилади.

Мавзуга доир янгиликлар: