Ҳуқуқ
07.10.2024
427

Ташилаётган юкнинг вазни ва ўқларга тушадиган оғирлик миқдорининг тақсимланиши қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ва ишлаб чиқарган корхона томонидан ушбу транспорт воситаси учун белгиланган миқдордан ошмаслиги керак.
Ҳайдовчи ҳаракатни бошлашдан олдин юкнинг тўғри жойлашганлигига ва маҳкамланганлигига ишонч ҳосил қилиши, ҳаракатланиш вақтида эса, юкнинг тушиб кетмаслигини ва ҳаракатланишга халақит бермаслигини таъминлаш мақсадида унинг ҳолатини кузатиб бориши керак.
Қуйидаги шартларга амал қилинганда юк ташишга йўл қўйилади:
— агар юк ҳайдовчига теварак-атроф кўринишини чекламаса;
— транспорт воситасини бошқаришни қийинлаштирмаса ва мувозанатини бузмаса;
— ташқи ёритиш асбоблари, габарит фара чироқларини ва ёруғлик қайтаргичларини, рўйхатдан ўтказилганлик давлат рақам белгилари ва таниқлик белгиларни, шунингдек, қўл билан бериладиган ишораларни кўришини тўсмаса;
— сочилувчан (қадоқланмаган) қурилиш материаллари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, саноат ва озиқ-овқат товарларини, қурилиш ва маиший чиқиндиларни, шунингдек, бошқа тўкиладиган (иссиқ асфальт, йирик габаритли ва оғир юклардан ташқари) юкларни N, O3 ва О4 тоифадаги бортли ва ўзи ағдарувчи автотранспорт воситаларида мажбурий тартибда амалдаги стандартлар асосида брезент (зичлиги 660 г/м2 дан кам бўлмаган) ёки поливинилхлорид қопламали (зичлиги 900 г/м2 дан кам бўлмаган) материаллардан тайёрланган тент билан борт сатҳидан оширмасдан ва бортга мустаҳкам қотирилиб, юза қисми тўлиқ ёпилган бўлса. Бунда тент бортни ҳар томондан 200±50 мм дан кам бўлмаган ҳолда ёпиши ва маҳкамловчи мосламалар билан қотирилиши лозим;
— автотранспорт воситаларининг очиқ юк ташиш платформаларида, иссиқ асфальт, йирик габаритли ва оғир юклардан ташқари, қурилиш материаллари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, саноат ва озиқ-овқат товарларини, шунингдек, тўкиладиган бошқа юкларни ташишда юк мажбурий тартибда брезент ёки бошқа қалин материал билан ёпилган бўлса;
— шовқин солмаса, чанг кўтармаса, йўлни ва атроф муҳитни ифлос қилмаса;
— енгил автомобилнинг том қисмига ўрнатилган юкхонасидаги юкнинг баландлиги 1 метрдан (махсус мосламалар билан мустаҳкамланган ҳолда велосипедлар ва индивидуал ҳаракатланиш воситаларини ташиш бундан мустасно) ва узунлиги автомобилнинг габаритидан 0,5 метрдан ошмаса.
Агар юкнинг жойлашуви ва ҳолати қайд этилган талабларга жавоб бермаса, ҳайдовчи юқорида санаб ўтилган қоидалар бузилишини бартараф этиш чораларини кўриши, бунинг иложи бўлмаса, кейинги ҳаракатланишни тўхтатиши шарт.
Улашиш:
Бошқалар
Қандай мулклар эр ва хотиннинг умумий мулки саналади?
Эр ва хотин ўртасидаги муносабатлар давомида вужудга келадиган мулкий ҳуқуқ ва мажбуриятлар тартибга солиниши лозим бўлган қисми ҳисобланади.
Алимент тўловчиларнинг чет элга чиқиш кафолатлари
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 145-моддасида чет элга кетаётганда алимент мажбуриятларини бажаришнинг умумий қоидалари баён этилган.
Чет элда ўқиш орзу эмас: Олдинга қўйилган ҳар бир қадам масофани камайтиради
Кўплаб талабалар учун чет эл университетларига кириш мураккаб жараёндек кўринади.
Мурожаатларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш кафолатлари
Бу жараёнда Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва амалдаги қонунлар талабларига қатъий риоя этилиши лозим.