currencies image

12 739,95 UZS

7,39

usd

currencies image

14 191,03 UZS

9,50

eur

currencies image

139,14 UZS

0,23

ru



АсосийЯнгиликларЙилнинг энг яхшиларига бериладиган FIFA “The Best” соврини учун номзодлар эълон қилинди

Йилнинг энг яхшиларига бериладиган FIFA “The Best” соврини учун номзодлар эълон қилинди

Ўзбекистон

calendar

15.09.2023

eye

495

Йилнинг энг яхшиларига бериладиган FIFA “The Best” соврини учун номзодлар эълон қилинди

2023 йилнинг энг яхши мураббий, дарвозабон ҳамда футболчиси бўлиш учун номзодлар рўйхати маълум қилинди. The Best соврини учун 12 нафар футболчи кураш олиб боради: Кевин де Брюйне (“Манчестер Сити”), Бернарду Силва (“Манчестер Сити”), Ҳвича Кварасхелия (“Наполи”), Эрлинг Ҳоланд (“Манчестер Сити”), Хулиан Алварес (“Манчестер Сити”), Илкай Гундўған (“Манчестер Сити”/“Барселона”), Родри (“Манчестер Сити”), Лионел Месси (“ПСЖ”/“Интер Маями”), Виктор Осимхен (“Наполи”), Килиан Мбаппе (“ПСЖ”), Деклан Райс (“Вест Ҳем”/“Арсенал”), Марсело Брозович (“Интер”/“Ан-Насср”). Рўйхатни тузиш учун футболчиларнинг 2022 йил 19 декабрдан 2023 йил 20 августгача бўлган даврдаги ўйинлари ҳисобга олинган. Эслатиб ўтиш мумкин, мазкур соврин ўтган йили Лионел Мессига насиб этган эди. Шунингдек, 2023 йилнинг энг яхши дарвозабони соврини учун қуйидаги посбонлар номзоди илгари сурилган: Яссин Буну (Марокаш, “Севиля”/“Ал-Ҳилол”), Тибо Куртуа (Бельгия, “Реал”), Эдерсон (Бразилия, “Манчестер Сити”), Андре Онана (Камерун, “Интер”/“Манчестер Юнайтед”), Марк-Андре тер Штеген (Германия, “Барселона”). ФИФА талқинига кўра 2023 йилнинг энг яхши мураббийи эса қуйидаги мутахассислар орасидан аниқланади: Пеп Гвардиола (“Манчестер Сити”), Симоне Инзаги (“Интер”), Энж Постекоглу (“Селтик”/“Тоттенҳем”), Лучано Спаллетти (“Наполи”) ва Хави (“Барселона”).

Улашиш:

Бошқалар

11-сентябр 2024, 11:32
2 291

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


21-август 2024, 12:46
1 437

Ўзбекистонда ресторан ва кафеларга ўзларига туташ майдонларда ёзги террасага рухсат берилади

ҚҚС тўлашга ўтган ресторан ва кафеларга фойда солиғи 2 карра камаяди. 1 декабрдан бу корхоналар нақд пулга сотиб олган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини кирим қилишда ҳеч қандай ҳужжат талаб қилинмайди.


24-август 2024, 11:07
1 414

Президент Мустақиллик байрами муносабати билан қатор соҳа вакилларини мукофотлади

"Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Президент фармони эълон қилинди.


23-август 2024, 06:10
1 397

Ўзини ўзи банд қилган шахслар қандай солиқ тўлайди?

Солиқ кодексининг 461-моддасининг биринчи қисми 2-бандига асосан солиқ даврида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромади юз миллион сўмдан ошган, лекин бир миллиард сўмгача бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар ҳисобланиши белгиланган.

Мавзуга доир янгиликлар: