currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликлар“Халқ назорати” платформаси орқали хабарлар қандай юборилади?

“Халқ назорати” платформаси орқали хабарлар қандай юборилади?

Ҳуқуқ

calendar

19.06.2025

eye

672

“Халқ назорати” платформаси орқали хабарлар қандай юборилади?

Қонунчиликка кўра, жойларда аҳоли муаммоларини ҳал қилишга қаратилган "Халқ назорати" платформаси ишга туширилган.

Хабарлар интернет тармоғидаги xalqnazorati.uz, 1055.uz манзили, шунингдек, платформанинг мобил иловаси орқали юборилиши мумкин.

Аҳоли томонидан қурилиш, уй-жой коммунал хизмат, сув, канализация, иситиш тизими, электр ва бошқа муҳандислик таъминоти, транспорт ва йўл, шунингдек, ҳудуд инфратузилмасида мавжуд муаммолар юзасидан платформага юборилган хабарлар ваколатли органлар томонидан кўриб чиқилади.

Бунда, хабар берувчилар:

шахсини тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари ва телефон рақамини киритган ҳолда платформада рўйхатдан ўтади;

платформада аниқланган муаммога мос келувчи хабар мавзулари таснифлагичини танлаб ўз шахсий кабинети орқали муаммони тавсифловчи маълумотларни шакллантиради;

муаммонинг манзили ва геолокациясини белгилаган ҳолда хабарни юборади.

Хабарда кўрсатилган муаммони қўриб чиқиш учун 10 календарь кунгача муддат белгиланади.

Улашиш: