Ўзбекистон
13.10.2023
1 153

“Қамчиқ” довонида бугун 13 октябрь куни эрталаб ёмғир аралаш қор ёғди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. Вазирлик ҳайдовчилардан барча хавфсизлик чораларини кўришни сўраган. “Фавқулодда вазиятлар вазирлиги йўл-транспорт ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадида, довон ҳудудида ҳаракатланишда ҳайдовчилардан барча хавфсизлик чораларини кўришларини сўраб қолади”, — дейилади хабарда. Йўлларда кўриш даражаси 2000 метр, ҳаво ҳарорати 0 даражани, шамол тезлиги 9 м/с, намлик 90%ни ташкил этмоқда. Довонда қор ёғиши каттароқ майдонни эгалламоқда (228-245 км оралиғи). “Қамчиқ автойўл” ИЙФУК довонда махсус техникалар ёрдамида йўлни қордан тозаламоқда.
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Квартира сотиб олаётганда нималарни текшириш керак?
Квартира харид қилишда шошилиш энг катта хатолардан бири бўлиши мумкин.
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Ҳуқуқни билиш — шунчаки қонун нормаларини ёд олиш эмас
Инсон ҳаёти давомида оилавий, меҳнат, таълим, мулкий, ижтимоий ва бошқа кўплаб муносабатларга киришади.
Ўзбекистоннинг 6 та вилоятидаги тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди
2024 йил 28 мартдан 2 апрелгача кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабабли республиканинг 6 та вилоятидаги тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди.
Бугун Тошкентда 12 соатлик узлуксиз қор ёғиши айтилмоқда
Пойтахт ҳокимлиги огоҳлантириш билан чиқди.
“Ўзгидромет” байрам арафасида аҳолини шошилинч огоҳлантирди
Байрам кунлари ёғингарчилик ва ҳароратнинг кескин ўзгариши кутилмоқда.
Ўзгидромет аҳолини шошилинч огоҳлантирди
Ҳаво ҳарорати кескин ўзгариши кутилмоқда.