currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларҚандай ҳолатларда мослашувчан иш вақти режими ташкил этилади?

Қандай ҳолатларда мослашувчан иш вақти режими ташкил этилади?

Ҳуқуқ

calendar

08.04.2025

eye

377

Қандай ҳолатларда мослашувчан иш вақти режими ташкил этилади?

Мослашувчан иш вақти режими иш вақтини ташкил этиш усули бўлиб, бунда айрим ходимлар ёки ташкилот таркибий бўлинмаларининг ходимлар гуруҳлари учун иш кунининг бошланишини, тугашини ва умумий давомийлигини муайян доирада уларнинг ўзи тартибга солишига йўл қўйилади. Бунда ходим учун белгиланган иш соатларининг жамланган миқдорини қабул қилинган ҳисобга олиш даври (иш куни, ҳафтаси, ойи ва бошқалар) ичида тўлиқ ишлаб бериш талаб этилади.

Мослашувчан иш вақти қуйидагиларни ўз ичига олади:

— ўзгарувчан (мослашувчан) вақт — иш кунининг (сменанинг) бошланиши ва тугашидаги вақт бўлиб, унинг доирасида ходим ўз хоҳишига кўра ишни бошлашга ва тугатишга ҳақлидир;

— қатъий белгиланган вақт — иш вақтининг мослашувчан режимига кўра ишловчилар ишда ҳозир бўлиши шарт бўлган вақт.

Бажариладиган ишнинг ўзига хос хусусиятлари сабабли зарур бўлган ишларда, шунингдек иш куни (смена) давомида жадаллиги бир хил бўлмаган ишлар амалга оширилганда иш куни қисмларга бўлиниши мумкин. Агар иш куни давомида ходим учун икки соатдан ошадиган танаффус назарда тутилган бўлса, иш куни қисмларга бўлинган деб эътироф этилади.

Иш куни қисмларга бўлинганда иш вақтининг умумий давомийлиги ҳар кунлик ишнинг белгиланган давомийлигидан ошмаслиги керак.

Иш кунининг қисмларга бўлинганлиги муносабати билан бериладиган иш куни давомидаги танаффуслар вақти иш вақтига киритилмайди.

Иш кунини қисмларга бўлиш, ушбу иш вақтининг режими жорий этилаётган ишлар рўйхати, иш куни қисмларга бўлинган ҳолда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ходимларга бериладиган устама ҳақнинг миқдори тўғрисидаги қарор жамоа шартномасида, касаба уюшмаси қўмитаси билан келишувга кўра иш берувчи томонидан қабул қилинадиган ички ҳужжатларда белгиланади.
 

Бекжон Исмаилов,
"Адолат" МҲАМ масъул ходими

Улашиш: