Ҳуқуқ
22.07.2024
975

Харидор ноозиқ-овқат товарни унда ҳеч қандай нуқсон бўлмаса ҳам
10 кунда бошқа товарга алмаштириши ёки қайтариб бериши мумкин. Шу билан бирга айрим товарларга нисбатан ушбу қоида қўлланилмайди.
Умумий қоидага кўра, харидор ноозиқ-овқат товарни 10 кунда айнан шундай ўлчам, шакл, габарит, фасон, рангдаги ёки комплектациядаги бошқа товарга алмаштириши мумкин.
Алмаштириш учун сотувчида зарур товар бўлмаганда, харидор сотиб олинган товарни сотувчига қайтаришга ва унинг учун тўланган суммани қайтариб олишга ҳақли.
Шунингдек, зарур сифатдаги қайтариболинмайдиган ёки шунга ўхшаш товаргаалмаштирилмайдиган ноозиқ-овқат товарлари ҳам мавжуд, буларга қуйидагилар киради:
– уй шароитларида касалликларни профилактикақилиш ва даволаш учун товарлар (металл, резина, тўқимачилик ва бошқа материаллардантайёрланган санитария ва гигиена буюмлари, тиббий буюмлар, приборлар ва аппаратлар, оғизбўшлиғи гигиенаси воситалари, кўзойнаклинзалари, болаларни парвариш қилиш буюмлари, дори воситалари);
– шахсий гигиена буюмлари (тиш чўткалари, тароқлар, соч тўғноғичлар, соч бигудилари, улама сочлар, шиньонлар ва бошқа шу каби товарлар)
– атторлик-пардоз товарлари;
– тўқимачилик товарлари (ип-газлама, зиғир толали, ипак, жун ва синтетик газламалар, газлама тусидаги нотўқима материаллардан тайёрланган товарлар — ленталар, жияклар, тўрлар ва бошқалар);
– кабель маҳсулотлари (симлар, шнурлар, кабеллар);
– қурилиш ва пардозлаш материаллари (линолеум, плёнка, гилам қопламалар ва бошқалар)ҳамда метрлаб сотиладиган бошқа товарлар;
– тикувчилик ва трикотаж буюмлари (тикувчилик буюмлари ва трикотаж ички кийимлар, пайпоқ ва қўлқоп буюмлари);
– полимер материаллардан тайёрланган, озиқ-овқат материаллари билан боғлиқ бўлган, шу жумладан бир марта фойдаланиладиган буюм ва материаллар (ошхона идиш-товоқлари ва анжомлари, озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш ва ташиш учун идишлар ва ўров материаллари);
– маиший кимё товарлари, пестицидлар ваагрохимикатлар;
– қимматбаҳо металлардан тайёрланган буюмлар, силлиқланган қимматбаҳо тошлар (сотиб олунгунгача нуқсонлар аниқланган, давлат асиллик даражаси тамғаси бўлмаган ҳолатлар бундан мустасно);
– автомобиллар ва мотовелотоварлар, уларга тиркамалар ва номерли агрегатлар; қишлоқ хўжалиги ишлари учун кичик механизация кўчма воситалари; сайр қилиш қайиқлари ва бошқа маиший сузиш воситалари;
кафолат муддатлари белгиланган техник жиҳатдан мураккаб маиший товарлар (металл қирқувчи ва ёғочга ишлов берувчи маиший дастгоҳлар; маиший электр машиналари ва маиший электр приборлари; маиший радиоэлектрон аппарат; маиший ҳисоблаш ва кўпайтириш техникаси; фото ва киноаппаратлар; телефон аппаратлари ва факсимиль аппарати; электр мусиқа асбоблари; электрон ўйинчоқлар).
– ҳайвонлар ва ўсимликлар.
Улашиш:
Бошқалар
Қандай мулклар эр ва хотиннинг умумий мулки саналади?
Эр ва хотин ўртасидаги муносабатлар давомида вужудга келадиган мулкий ҳуқуқ ва мажбуриятлар тартибга солиниши лозим бўлган қисми ҳисобланади.
Алимент тўловчиларнинг чет элга чиқиш кафолатлари
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 145-моддасида чет элга кетаётганда алимент мажбуриятларини бажаришнинг умумий қоидалари баён этилган.
Чет элда ўқиш орзу эмас: Олдинга қўйилган ҳар бир қадам масофани камайтиради
Кўплаб талабалар учун чет эл университетларига кириш мураккаб жараёндек кўринади.
Мурожаатларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш кафолатлари
Бу жараёнда Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва амалдаги қонунлар талабларига қатъий риоя этилиши лозим.