Ўзбекистон
06.09.2023
1 721

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори (14.08.2023-йилдаги 376-сон)га кўра, қуйидаги тоифадаги талабалар устуворлик асосида талабалар турар жойларига қабул қилинади: – “Меҳрибонлик уйлари” тарбияланувчилари, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган талабалар; – “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”, “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг фарзандлари ҳамда “Ёшлар дафтари”да турадиган талабалар; – I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган талабалар; – бир оиладан бакалавриат босқичи кундузги таълим шаклида икки ёки ундан ортиқ тўлов-шартнома асосида ўқиётган оилалар фарзандлари; – халқаро фан олимпиадалари, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ўтказиладиган республика фан олимпиадаларида ғолибликни қўлга киритган талабалар; – “Йил талабаси” ва “Талабалар театр студиялари” кўрик-танловларининг республика босқичи ғолиби бўлган талабалар; – олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ўтказилган “Заковат” интеллектуал ўйинининг республика босқичида ғолибликни қўлга киритган талабалар; – талабалар турар жойида талабалар кенгаши раиси, қават сардори бўлган талабалар.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Ўзбекистонда қанча талаба бор?
Республикадаги ОТМлар ва уларда таҳсил олаётган талабалар сони бўйича маълумот берилди.
Абитуриентларнинг салкам 57 фоизи бештагача таълим йўналишини танлаш орқали талаба бўлди
180 минг нафарга яқин абитуриент умумий қабул параметрлари доирасида ўқишга қабул қилинган.
Сиз талабаликка тавсия этилдингиз. Энди нима қилиш керак? Биринчи курсларга 10 та ҳуқуқий маслаҳат
Контракт тўлашда қандай енгилликлар бор? Ётоқхона кимларга берилади? Уй-жой қандай ижарага олинади? “Прописка”га кириш шартми? Ижара пулига кимларга компенсанция берилади? Талабалар қонунан ишлаши мумкинми? Талабалар учун яна қандай имтиёзлар бор? Hudud24.uz биринчи курс талабалари учун ушбу масалалар бўйича энг муҳим 10 та ҳуқуқий маслаҳатни тақдим этади.
ОТМларнинг бакалавриат босқичига бугунга қадар қанча абитуриент ҳужжат топширди?