Ўзбекистон
21.09.2023
1 582

Аввалроқ Қарши шаҳри ҳокими Нормўмин Холбоев ўзини рағбатлантириш учун 75 миллион сўм маблағ ажратиш ҳақида қарор чиқарган эди. Ҳокимнинг ушбу қарори амалдаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига зид тарзда қабул қилинганлиги аниқланиб, Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг тақдимномасига биноан қарор бекор қилинди. Қайд этилишича, Қарши шаҳар ҳокимининг 2023-йил 25-августдаги қарори амалдаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига зид тарзда қабул қилинган. Ҳолат бўйича вилоят ҳокимлигига коррупсияни келтириб чиқарувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш чораларини кўриш тўғрисида тақдимнома киритилган. Унга асосан, вилоят ҳокимининг 2023-йил 19-сентябр куни 414-4-0-Q/23-сон қарори билан Қарши шаҳар ҳокимининг ушбу қарори бекор қилинган. Шунингдек, мазкур ҳолатда қонунбузилишига йўл қўйган шахсларга тегишли қонуний чора кўриш учун Агентлик томонидан тўпланган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигига юборилган.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган? Муҳим 5 та факт
Суд қарорини бажармаслик жавобгарликка сабаб бўлади.
Қарши шаҳри ҳокими ўзини 75 млн сўм билан рағбатлантирди
Шаҳар ҳокимлиги ҳолатга расмий изоҳ берди.
Йўлдан ўтиб кетаётиб, шифохона қандай экан, деб кирдим. Қарши туманидаги шароит менга маъқул эмас – Президент
Шавкат Мирзиеёв Қашқадарёга ташрифи чоғида режадан ташқари тарзда Қарши тумани тиббиёт бирлашмасига борди.
Ўзбекистон ва Беларусь қонунчилик ҳужжатларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш бўйича ўзаро ҳамкорлик қилади