Ўзбекистон
19.07.2023
1 430

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Муборак туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилди. Унда “S-B.“ МЧЖ раҳбари Б.Т. ва бошқалар қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш ва экспортга йўналтириш учун ҳудудий тижорат банки филиалидан ажратилган 1,5 млрд сўм имтиёзли кредит маблағлари эвазига харид қилинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилмасдан нақд пулга сотиб, ушбу маблағларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборгани аниқланган. Маълум қилинишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Тўртта ҳудудда ноқонуний валютафурушлар аниқланди. Уларга қонунчиликда қандай жазо қўлланилиши мумкин? Кимлар жавобгарликка тортилмайди?
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ҳудудий бошқармалари томонидан валюта қимматликларини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди.
Фарғонада фуқаро тижорат мақсадида 1,1 млрд сўмлик газни ўғирлагани маълум бўлди
У бошқа бир фуқаро уйининг ёрдамчи хўжалигида оҳак ишлаб чиқарувчи яширин цех ташкил этган.
Тадбиркор ниқоби остидаги фирибгар кредитни “туя” қилди
У ҳоким ёрдамчиси тавсияномаси билан бошқа фуқаролар номига 80 млндан ортиқ кредит олиб, ўзлаштириб юборган.
Сирдарёда Кадастр агентлиги туман бўлим бошлиғи пора билан қўлга тушди
У фуқародан дўкон ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига 1 200 АҚШ доллари олмоқчи бўлган.