currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларТадбиркор ниқоби остидаги фирибгар кредитни “туя” қилди

Тадбиркор ниқоби остидаги фирибгар кредитни “туя” қилди

Ҳуқуқ

calendar

10.11.2023

eye

1 200

Тадбиркор ниқоби остидаги фирибгар кредитни “туя” қилди© Фото: hudud24.uz

У ҳоким ёрдамчиси тавсияномаси билан бошқа фуқаролар номига 80 млндан ортиқ кредит олиб, ўзлаштириб юборган. 2022 йил сентябрь ойининг охирлари эди. Бувайда туманининг Олтинқўрғон маҳалласида яшовчи Маъруфжон Ашуров(исм-шарифлари ўзгартирилган)нинг уяли телефони кутилмаганда жиринглаб қолди. Гўшакни кўтариб, салом-алик қилган ҳолда жавоб берар экан, Маъруфжон ака қўнғироқ соҳиби акциядорлик тижорат “Халқ банки” Учкўприк филиалининг масъул ходими эканлигини эшитиб ҳайрон бўлди. - Кредитдан қарз бўлиб қолибсиз. Илтимос, тўлаб қўйсангиз,- дейди банк масъули. -Ука, янглишмадингизми? Ахир мен ҳали кредит олганим йўқку,- дея ажабланади М.Ашуров бир ярим ойча аввал рафиқаси Барчиной Ашуровага тикув дастгоҳи сотиб олиш мақсадида кредит ажратилишини сўраб, банкка ариза топширгани эсига тушиб. - Янглишмаяпман, ҳурматли мижоз. Мана, қўлимда кредит ҳужжатлари турибди. Уларда сизнинг телефон рақамингиз кўрсатилган. Банкир йигит шундай деб ҳоким ёрдамчиси З.Бозоровнинг тавсиясига биноан 5 дона тикув дастгоҳи харид қилиш учун 2022 йил 9 сентябрда 33 миллион сўм имтиёзли кредит ажратилганини айтади. Кредит маблағи тикув дастгоҳларини етказиб берувчи “AXS Sof Ta’minot” масъулияти чекланган жамиятига ўтказиб берилганини ҳам таъкидлайди. Кейинчалик аниқланишича, 2022 йил август ойида Маъруфжон ака тикув дастгоҳлари харид қилиш мақсадида кредит олиш юзасидан таниши Элшод Ботировга маслаҳат солади. Э.Ботиров уни қариндоши, тумандаги “Murtazo Oqqo’rg’on Fayz” хусусий корхона ва “AXS Sof Ta’minot” МЧЖ раҳбари Рашидбек Абдуҳалимовга рўбарў қилади. Шундан сўнг М.Ашуров фуқаролик паспорти нусхаси электрон рақамли имзосини Элшоднинг телеграмм ижтимоий тармоғидаги рақамига жўнатади. Э.Ботиров эса мазкур ҳужжатларни Р.Адбуҳалимовга етказади. Оқибатда Рашидбек Олтинқўрғон МФЙ ҳоким ёрдамчиси З.Бозоровнинг тавсияномасини қўлга киритиб, Маъруфжон Ашуров номига 33 миллион сўм миқдорида кредит ажратилишига эришади. Кейин кредит маблағини ўзининг “AXS Sof Ta’minot” МЧЖ ҳисоб рақамига ўтказиб нақдлаштирган ҳолда ўзлаштириб юборади. Афсуски, Маъруфжон Ашуров Рашидбек Абдуҳалимов номига кредит маблағи расмийлаштириб, “туя” қилган ягона фуқаро эмас эди. Негаки устамон тадбиркор ҳужжатларни қалбакилаштириш орқали АТ “Халқ банки”нинг Учкўприк ва Бувайда филиалларидан фуқаро Н.Жумаеванинг номига 6,2 миллион сўм, Г.Камолованинг номига 27,8 миллион сўм, Д.Маматованинг номига 13,9 миллион сўм миқдорида имтиёзли кредит олган. Аниқроғи, у 80,9 миллион сўм кредитни ўзлаштириб, талон-торож қилган. Р.Абдуҳалимовга нисбатан жиноят иши қўзғатилади. Мазкур ишни кўриб чиққан жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар суди уни Жиноят кодексининг 167-моддаси 2-қисми “б,в,г” бандлари ва 228-моддаси 2-қисми “а,б” бандлари билан айбдор деб топиб, қонуний жазога маҳкум этди.

Пўлатжон МАМАТУСМОНОВ,

жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судининг судьяси

 

Улашиш:

Бошқалар

8-январ 2026, 06:06
951

Дорихоналарда тез-тез учрайдиган ёзув: “сотиб олинган дори воситалари қайтариб олинмайди”

Бироқ сифатсиз дори воситалари, шунингдек шифокор томонидан берилган рецептга номутаносиб тарзда дорихона томонидан реализация қилинган дори воситалари мазкур Низомга мувофиқ қайтарилиши лозим.


8-январ 2026, 11:27
901

Никоҳ шартномаларини тасдиқлаш тартиби белгиланди

Низомга кўра, нотариуслар томонидан никоҳ шартномаси нотариал идора биносида, видеоконференцалоқа орқали ёки мурожаат қилувчиларнинг хоҳишига кўра сайёр тартибда расмийлаштирилади.


12-январ 2026, 05:47
864

Нотариал ҳаракатларни видеоконференцалоқа орқали ўтказса бўладими?

Нотариал ҳаракатларни видеоконференцалоқа  режимида амалга ошириш «E-notarius.uz» электрон портали ва «Notarius» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали тартибга солинади.


7-январ 2026, 05:23
835

Давлат органлари ва ташкилотлари функцияларининг мазмун-моҳиятига бағишланган янги услубий қўлланма

Қўлланмада давлат органлари ва ташкилотларининг вазифа ва функциялари ўзаро боғлиқ тушунчалар экани тушунтирилади.

Мавзуга доир янгиликлар:


cover image
12-октябр 2023, 14:00
5 162

Бировнинг кредитига кафил бўлишда нималарни билиш керак: энг муҳим 10 та масала

Расмий, мунтазам даромадга эга кишилардан тез-тез бировнинг кредитига кафил бўлиб беришни сўрашади. Аксарият ҳолатда улар яқин танишларига ишониб, уларнинг кредитни тўлашга пули бор ёки йўқлиги билан қизиқмай, шартномани эса “шунчаки расмиятчилик” ҳисоблаб, бировнинг қарзи учун кафиллик беришади. Hudud24.uz кафиллик беришдан олдин билиш керак бўлган энг муҳим 10 та масала ҳақида сўз юритади (кредит мисолида).

cover image
12-сентябр 2023, 14:00
3 497

“Бир ойлик армия” тўловини қоплаб бериш, 33 млн сўмгача нақд пулда кредит: “Ёшлар дафтари”га киритилганлар учун навбатдаги 5 имтиёз

hudud24.uz “Ёшлар дафтари”га киритилганлар учун қонунчиликда назарда тутилган имтиёзлар ва улардан фойдаланиш тартиби бўйича мақолаларни доимий равишда тақдим этиб келмоқда. Навбатдаги мақолада ёшларнинг армияга бориш харажатлари, ижара тўловларини қоплаш тартиби, тадбиркорлик учун кредитлар ҳақида батафсил тушунтириш берилади.

cover image
27-июл 2023, 08:48
1 388

Чирчиқда ва Бойсунда миллиардлаб кредит маблағлари талон-торож қилингани аниқланди

МЧЖ раҳбарлари банк масъуллари билан келишиб, “Автобетононасос” ва чорвачилик учун ажратилган кредитларни нақдлаштириб олган.

cover image
19-июл 2023, 12:13
1 158

Қашқадарёда МЧЖ раҳбари 1,5 млрд сўм кредит маблағларини ўзлаштиргани аниқланди